Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистоннинг зиёрат туризм соҳасидаги имкониятлари Ўмон матбуоти нигоҳида

Ўмон Султонлигининг «Asdaa Oman» газетасида Ўзбекистонда зиёрат туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агенлиги мухбири.
Газетхонлар эътибори жорий йил 1-3 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилаётган Халқаро зиёрат туризми ҳафталигига қаратилган.
Мазкур тадбир республика бўйлаб зиёрат туризм салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган бўлиб, туризм хизматларини диверсификациялаш ва мамлакатга хорижлик сайёҳлар оқимини кенгайтиришга ёрдам беради, деб таъкидланган мақолада.
Ҳафталик дастурига мувофиқ, зиёрат туризмини ривожлантириш, мавзуга оид кўргазмалар, семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилаётгани маълум қилинган. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги янги «Ипак йўли» туристик марказининг очилиши, «Хива — ислом олами туризми пойтахти» мавзуига бағишланган Халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, «Жаҳон усталари» ярмаркаси ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши айтилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1319 times

Янгиликлар

Top