Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари ва имом-домлалари вақти-вақти билан АҚШнинг турли штатларида истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашувлар ҳамда диний-маърифий мулоқотлар ўтказиб келмоқдалар.
Мана шундай мулоқотларнинг узвий давоми шу йил 9 ноябрь куни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукруллоҳ домла Эгамбердиев ва Самарқанд шаҳар “Намозгоҳ” масжиди имом-хатиби Қамариддин қори Баҳриев томонидан АҚШнинг Филадельфия шаҳридаги “Исабет” ислом марказида бўлиб ўтди. Унда имом-домлалар ватандошларга Ислом динининг эзгу таълимотлари, ота-онага ҳурмат, силаи раҳм, Ватанга муҳаббат ҳақида панду насиҳатлар қилиб, уларни қизиқтирган шаръий саволларига жавоб бердилар.
Сафар жараёнларини ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати