Ўзбекистон янгиликлари

“11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан таълим муассасида спорт мусобақалари ўтказилди

2020 йил 23 ноябрда тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга кўра “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” этиб белгиланди.
2021 йили Тошкент ислом институтида Касаба уюшмаси қўмитаси ташкил этилди. “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан ТИИ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шоғиёс Шожалилов ташаббуси билан ўқитувчи ва ходимлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.
Спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка ва тош кўтариш турлари бўйича ўтказилган саралаш баҳсларда энг кучлилар аниқланиб, финал босқичида беллашдилар. Мусобоқа якунида ғолибларга қимматбаҳо совғалар топширилди.


ТИИ Матбуот хизмати

Read 1428 times

Янгиликлар

Top