Ўзбекистон янгиликлари

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида китоблар ярмаркаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш ҳамда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш ва бу ташаббуслардан бири “Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” вазифаси ҳам белгиланган.
Шу муносабат билан бугун 14 ноябр куни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида Ахборот Ресурс маркази ходимлари томонидан “Ҳилол нашр” нашриёт- матбааси билан ҳамкорликда китоблар савдо ярмаркаси ташкил қилинди. Ушбу ярмаркада билим юрти устозлари ва талабалари иштирок этишди.
  Тадбир давомида билим юрти мудири Ж. Сабуров талабаларга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари томонидан асос солинган “Ҳилол нашр” нашриёт- матбааси ҳақида ҳамда Шайх ҳазратларининг ҳаётлари ва чоп этилаётган китоблари тўғрисида гапириб ўтдилар.
Сўнгра маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А. Нажмиддинов нутқимиз равон бўлишлиги учун бадиий ва илмий оммабоп китобларни кўпроқ мутолаа қилишлик кераклигини айтдилар ҳамда нашриёт директори А. И. Саттиевга ва “Ҳилол нашр” нашриёт- матбаасининг Бухоро вилояти филиалига билим юрти номидан ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Тўрахон Музрабов

Билим юрти Ахборот
Ресурс маркази мудири

Read 1298 times

Янгиликлар

Top