Ўзбекистон янгиликлари

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Ғузни” масжиди имом-хатиби Абдуқодир домла Нурмуҳаммедовнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳум онахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум онахоннинг яқинларига, хусусан, Абдуқодир домла Нурмуҳаммедовга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Read 751 times

Янгиликлар

Top