Ўзбекистон янгиликлари

“Ҳаж-2017” мавсуми  ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди

22 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Ҳаж-2017” мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳи йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, ЎМИ раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур, ЎМИ раиси ўринбосари И. Иномов, ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими мудири М-А.Шакиров ва “Ҳаж-2017” мавсумида зиёратчиларга хизмат қилувчи ишчи гуруҳи, тиббиёт гуруҳи ҳамда ошпазлар гуруҳи иштирок этишди.

Тадбирда ишчи гуруҳи  томонидан риоя этиладиган қонун-қоидалар, уларнинг бурч ва масъулиятлари, ҳаж ибодати рукнлари, сафарга жўнаб кетиш ҳамда Саудия Арабистонидаги ташкилий ишларнинг ишчи гуруҳига тааллуқли бўлган жиҳатлари атрофлича ёритилди.

Шунингдек, сафарга доир ҳужжат ишларида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва гуруҳдаги зиёратчилар билан ишлаш давомида уларнинг паспорт ва бошқа ҳужжатларини юритиш қоидалари борасида ҳам маълумот берилди.   

Тадбир якунида мутасаддилар гуруҳ раҳбарлари томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб бердилар.

 

Read 6525 times

Янгиликлар

Top