Ўзбекистон янгиликлари

Модуль таълим тизимида “имом-хатиб талабалар” қандай таълим олмоқдалар?

Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов ҳамда проректорлар Модуль таълим тизими биносига ташриф буюрдилар.

Модуль таълим тизимида масжид, ўқув аудиториялари, 3-сонли Талабалар турар жойи ва ошхона мавжуд бўлиб, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа жоме масжиди биносида жойлашган.

Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, ўрта махсус диний маълумотга эга имом-хатибларни олий маълумотли кадрлар қилиб тайёрлаш мақсадида Модуль таълим тизими жорий қилинган эди.

Ташриф давомида ректор М.Муҳаммадсидиқов Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон домла Ходжаев, Ишлар бошқармаси бошлиғи Ҳошимжон домла Аманов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов, Модуль таълим тизими бўлими бошлиғи Сирожиддин Муҳаммадумаров ҳамроҳлигида талабалар турар жойи кўздан кечирилиб, яратилган шарт-шароитлар юзасидан “имом-хатиб талабалар” билан суҳбатлашдилар.

Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабаларга ўқув жараёнларида мукаммал таълим олишлари, одоб-ахлоқи, тартиб-интизоми ва давоматини яхшилаш борасида тушунчалар берилди.

Шунингдек, ўқув аудиториялари, ошхона ва таҳоратхона ҳолати билан танишиб, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар бўйича ҳам зарур тавсиялар берилди.

Модуль таълим тизимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган, 5 йил ва ундан ортиқ муддат давомида масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Модуль таълим тизимига абитуриентлар номзодларини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти ва вилоятлар вакиллари тавсия этади.

Модуль таълим тизими талабалари масжиддаги иш фаолиятларидан ажралмаган ҳолда 3 йил мобайнида, ҳар ўқув йилида 1 ойдан 2 семестр Тошкент ислом институтининг Олмазор туманида жойлашган асосий биносида таълим оладилар.

Жорий 2022-2023 ўқув йили учун Модуль таълимига 120 нафар талаба қабул қилинди. “Имом-хатиб талабалар” талабалар турар жойи билан таъминланган, ётоқхонада уч маҳал овқат берилади.

 

Read 686 times

Янгиликлар

Top