Ўзбекистон янгиликлари

Нукусдаги ислом билим юрти талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Нукусдаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мударрислари ва талабалари билан учрашди.
Учрашувни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётининг қозиси Шамсуддин Бауатдинов кириш сўз билан очиб берди.
Шундан сўнг Шайх Алижон қори ислом билим юртининг устоз-ўқитувчилари ва талабаларига илм олиш сирлари ва фазилати ҳақида мазмунли маълумотлар бериб, учрашув якунида “Вақф” ҳайрия жамоат фонди тарафидан талабалар билим олишда янада қулайлик бўлиши учун "Смарт доска" тақдим қилинди.
Суҳбат якунида Алижон қори ҳазратларига учрашувга ташриф буюрганлиги учун ва “Вақф” ҳайрия жамоат фондига миннатдорчилик билдирилди.
Учрашув якунида Шайх Алижон қори эзгу тилакларини билдириб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуоларни қилдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 761 times

Янгиликлар

Top