Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлимининг мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махмуд ўғли диний таълим муассасаларига ташриф буюриб, талабаларга манфаатли суҳбат қилиб бермоқда. Ана шундай мазмунли мулоқот куни кеча Самарқанд вилоятидаги Ҳaдис илми мактабида бўлиб ўтди.
Шайх Алижон домла аввало Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда талабаларга яратилган шарт-шароитлар, қулайликларни кўздан кечирди. Шунингдек, илм толиблари билан ўзаро мулоқот қилиб, Қуръонни чиройли қироат билан ўқиш, уни ёдлашда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Илмий-маърифий суҳбат давомида талабалар Шайх Алижон қоридан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олди. Учрашув ғоят мазмунли ўтди.
Суҳбат сўнггида Шайх Алижон қори домла “Вақф” хайрия фонди ташаббуси билан совға қилинган ақлли лавҳ (смарт доска) ни мактаб жамоасига тақдим қилди.
Бундай учрашувдан мамнун бўлган Ҳадис илми мактаби маъмурияти жамоа номидан Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғлига ҳамда таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, талабаларнинг ўзлаштириш жараёнларига кўмаклашиши мақсадида тақдим этган ақлли лавҳ воситаси учун "Вақф" хайрия жамоат фондига ташаккурнома тақдим этди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Ўзбекистон янгиликлари
Шайх Алижон қори Ҳaдис илми мактабида
- muslim.uz
- - Mar 07, 2023