Ўзбекистон янгиликлари

Очиқ мулоқотда энг фаол устоз ва талабалар эътироф этилди

11 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Уйғун домла Ғафуров Термиз шаҳридаги Имом-Термизий ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюриб, талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Уйғун домла учрашувда тингловчиларга бугун диний соҳада бўлаётган ўзгаришлар ҳақида маъруза қилиб, диний таълим бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар эътиборга молик эканини қайд этди. Шунингдек, бундай имкониялардан унумли фойдаланиш ҳар бир илм толибининг вазифаси эканини таъкидлаб, кўплаб тавсия ва маслаҳатлар берди.
Мазмунли маърузадан сўнг тадбир мулоқот тарзида кечиб, Уйғун домла тингловчиларнинг барча саволларига жавоб берди.
Шунингдек, тадбир сўнггида ислом билим юртининг фидойи ўқитувчи, ходимлари ва талабалари моддий рағбатлантирилди.
Хусусан, “Вақф” хайрия жамоат фонди Сурхондарё вилояти филиали томонидан ажратилган 17,5 миллион сўм моддий рағбатлар 2 нафар энг фаол ва жонкуяр ўқитувчига 5 миллион сўмдан, 2 нафар энг аълочи ва намунали талабага 3 миллион сўмдан ҳамда 1 нафар ходимага 1,5 миллион сўм тақдим этилди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 947 times

Янгиликлар

Top