Шу кунларда “Вақф” хайрия жамоат фонди барча ҳудудларда саховат тадбирлари ташкил этиб келмоқда.
Вақф фонди Қашқадарё вилояти филиали томонидан, қутлуғ ой муносабати билан моддий кўмакка муҳтож 15 нафар ҳамюртимизга озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди. Шунингдек, 20 нафар ҳақдорларга ифторлик дастурхони ёзилди.
Шу билан бирга Вақф фонди Тошкент вилояти филиали томонидан, қутлуғ ой муносабати билан давлатимиз томонидан берилган йўлланма асосида умра зиёратини бажараётган моддий кўмакка муҳтож 20 нафар ҳамюртимизнинг хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари “Рамазон туҳфаси” сифатида хайрия қилинди.
ЎМИ Матбуот хизмати