Бугун, 31 март жума куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги "Охун бобо" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этадилар.
Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатни ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатишга таклиф этамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати