Ўзбекистон янгиликлари

«Кўктерак» масжиди қурилиши кўздан кечирилди

Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Тошкент вилоятида ҳам хайрли ишлар бир-бирига уланиб кетяпти. Тез-тез бирор янги жоменинг очилиш маросими бўлгани ёки қурилиши кўздан кечирилгани ҳақидаги хабарларни ўқияпмиз, алҳамдулиллаҳ. Бу, албатта, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги инъикосидир.

Кеча, Тошкент туманидаги "Кўктерак" масжидининг янги биноси қурилиши кўздан кечирилди. Тадбирда мутасадди раҳбарлар, вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари ҳамда саховатпеша ҳомийлар иштирок этди.

Янги масжидни Аллоҳ таоло муборак қилиб, тез ва қисқа фурсатда бу жоме қуриб битказлишини насиб айласин.

 

Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Read 970 times

Янгиликлар

Top