Ўзбекистон янгиликлари

БЎЛАЖАК ҲОЖИЛАРНИНГ ИЛК ГУРУҲЛАРИ МАДИНА ШАҲРИГА ЕТИБ КЕЛДИ

Бугун, 4 июнь куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига йўл олган Ўзбекистонлик зиёратчилар эсон-омон муборак заминга етиб бордилар.

Ҳамюртларимизни Саудиялик ташкилотчилар ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи вакиллари муносиб кутиб олдилар ва уларга юқори даражада хизмат кўрсатмоқдалар.

 Айни дамда зиёратчиларимиз меҳмонхоналарга жойлашиб бўлганларидан сўнг ихлосу имон билан ибодатларни адо этишга киришдилар.

 Аллоҳ таоло юртдошларимизнинг сафарларини муборак қилиб, ибодату дуоларини ижобат айлаб, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Read 723 times
Tagged under

Янгиликлар

Top