6-июн куни Саудия Арабистони подшолигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал–Утайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази делегацияси аъзолари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари Уйғун Ғофуров, “Вақф” хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари вазифасини бажарувчи Зиёвуддин Мирсодиқов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида икки давлат томонидан олиб борилаётган дўстона ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида самимий сўз юритилди.
Тадбир сўнгида Саудия Арабистони подшолиги хайрия ташкилоти томонидан мамлакатимиздаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли вакиллари ва диний соҳа ходимлари учун хурмо маҳсулотлари ВАҚФ фондига тақдим этилди.