Ўзбекистон янгиликлари

Қутлуғ ниятли одамлар ташрифи

Шу йилнинг январь ойида Самарқанд вилояти ҳокимлиги, туризм ва диний таълим муассалари вакилларидан иборат расмий делегация Малайзия ва Индонезия давлатларида бўлиб, Самарқанднинг инвестициявий салоҳияти, сайёҳлик имкониятлари ва икки ўртадаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари масаласида тақдимотлар ўтказиб, учрашувларда иштирок этишган, "Умра +" дастури доирасида бир қатор ўзаро манфаатли шартномалар имзолаб қайтишганди.

Ана шу ташрифнинг мантиқий давоми ўлароқ Индонезия сайёҳлик фирмалари ширкати вакиллари айни вақтда Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат ҳафталигини амалга оширмоқда. Шу кунга қадар Тошкент, Бухоро ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойларида бўлган меҳмонлар Ҳадис илми мактабига ҳам ташриф буюришди. Мактаб фаолияти билан танишиш асносида зиёрат туризми ва "Умра +" дастури доирасида ўзаро фикр алмашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 826 times

Янгиликлар

Top