Ўзбекистон янгиликлари

Одамлар дардини эшитиш, улар билан мулоқотда бўлиш ва мушкулини осон қилиш — энг савобли амал

Шу йил 14 июнь, чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаати ва таклиф-мулоҳазаларини тингладилар.

Қабул жараёнида Жиззах, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Хоразм, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, ҳаж-умра масалалари, оилавий муносабатлар, моддий ёрдамга оид таклиф-мулоҳазалари кўриб чиқилди. Шунингдек, иш бошлаш арафасидаги, оила қурмоқчи бўлган ва бирор мушкул ҳолатда турган ҳамюртларимиз ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Якунда қабул жараёнида билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

Мана шундай қабул жараёнлари мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 894 times

Янгиликлар

Top