Ўзбекистон янгиликлари

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Андижон вилояти Олтинкўл тумани "Жалабек ота" жоме масжиди имом-хатиби Отабек домла Ҳусановнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилиб, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳумнинг яқинларига, хусусан, Отабек домла Ҳусановга ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Read 760 times

Янгиликлар

Top