Ўзбекистон янгиликлари

InfinBANK Ислом молиясига эътибор қаратмоқда

 

 

InfinBANK бизнес вакилларига ўз лойиҳаларини молиялаштириш имконини бермоқда. Банк бу учун Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ҳамда Хусусий тармоқни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан келишувларга эришган. 

Айни пайтда InfinBANK томонидан юқоридаги нуфузли халқаро ислом молия ташкилотлари билан келишувлар доирасида «Муробаҳа» (насия савдо) шартлари асосида лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилмоқда. 

Тадбиркорлар ўз бизнеслари учун 1 йилдан 5 йилгача, 100 минг доллардан 5 млн долларгача ислом молияси линияларидан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун «InfinBANK»нинг исталган филиалига мурожат қилишнинг ўзи етарли. 

Read 1532 times

Янгиликлар

Top