Ўзбекистон янгиликлари

Шайх Салоҳ Абул Ҳож: Ўзбекистондаги Фатво маркази фаолиятидан ҳайратландим!

Шу йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратларини қабул қилдилар.


Файзли суҳбат чоғида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари меҳмонни юртимизга ташрифи ва халқаро анжуманлардаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирдилар. Шунингдек, ушбу олимнинг Ислом ақидаси ва Ҳанафий фиқҳини муҳофаза қилишдаги хизматларини юқори баҳоладилар.
Доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратларини ўз сўзида қўйидаги жумлаларни келтирди:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво марказининг фаолияти ниҳоятда қувонарли ҳолат. Ҳатто, Араб мамлакатларида ҳам бундай улкан фатво маркази мавжуд эмас. Ушбу марказдаги фатволарни электрон, овозли, ёзма, видео тарзда бериш, фуқаролардан келаётган саволларга тезкор жавоб бериш масаласида қилинаётган ишларни таҳсинга сазовор деб биламан. Бу каби ислоҳотларни кўплаб мусулмон мамкалатларига намуна ўлароқ тарғиб қилса арзийди деб ҳисоблайман.


Дарҳақиқат, бизни юртларимиз ҳам Ҳанафий мазҳабида қолишлиги, атрофимизда бир неча мазҳаблар бўлишига қарамай бизнинг юртларда ҳанафий мазҳабини кенг тарқалиши сабаблари Самарқанд ва Бухоро уламоларининг ўрни беқиёс. Албатта улар бизнинг юртларга илм излаб келиб, олимлик даражаларига етиб, бизларга, бизнинг халқларга турли шариат фанларидан дарс бериб, бизларни айнан мазҳабимизда қолишга ва соғлом ақидада бўлишимизга катта хизмат қилганлар.


Бугун ёшларимизни соғлом эътиқодда тарбиялаш, уларни турли бузғунчи оқимларга кириб кетишининг олдини олиш жуда муҳим вазифалардан ҳисобланади. Мен ишлайдиган Иордани ислом илмлари университети давлат таълим даргоҳи ҳисобланиб, дарслар Ҳанафий мазҳаби асосида олиб борилади. Бу Иордания Ҳошимийлар оиласи тасарруфидаги таълим даргоҳи ҳисобланади. Бу университетда 62 та давлатдан келиб таҳсил олаётган толиби илмлар бўлиб, улар шариат факультетида, ҳудди Тошкент ислом институти ва мадрасаларда таълим берилаётган фиқх, калом каби фанлардан таълим оладилар, деб ўз сўзини ниҳоялади.


Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1034 times

Янгиликлар

Top