Ўзбекистон янгиликлари

Бекобод шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсига ташриф

Жорий йилнинг 9 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва ТИИ “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси фаолиятини кўздан кечириш учун ташриф буюришди.

Ўқув курсида 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунлаган битирувчилар учун битирув тадбири ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, имом-хатиблар, ўқув курси битирувчилари иштирок этишди.

Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов “Таълимнинг ёшлар тарбиясидаги ӯрни” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, устоз Жаҳонгир қори Неъматов “Берилган неъматларга шукроналик” мавзусида ваъз-насиҳат қилди.   

 Тадбир якунида битирувчиларга сертификат ва мусҳафи шарифлар ҳадя қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.

Масъуллар ўқув курси ходимларига керакли тавсиялар бердилар, келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 955 times

Янгиликлар

Top