Ўзбекистон янгиликлари

Диний соҳа вакиллари Мисрдаги халқаро семинарда қатнашмоқда

Шу йилнинг 8-10 январь кунлари Мисрнинг Ал-азҳар университети ҳузуридаги Аҳолишунослик ва тадқиқотлар бўйича халқаро ислом марказида болалар ҳуқуқлари ва фаровонлигини таъминлашда давлат ташкилотлари, диний идоралар ҳамда олий таълим муассасалари томонидан олиб бориладиган ҳамкорлик тажрибасини ўрганишга бағишланган халқаро семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, мазкур тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом институти ҳамда Бухородаги “Мир-араб” олий мадрасаси вакилларидан иборат гуруҳ иштирок этмоқда.
Мамлакатимиз вакиллари дастлаб Аҳолишунослик ва тадқиқотлар бўйича халқаро ислом марказида болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашда амалга оширилаётган ишлар, дастурий таъминотлар билан танишдилар.

Ўқув семинарларида эса юртимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳар томонлама етук шахс бўлиб вояга етишлари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, бу борада қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб борилаётгани хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 911 times

Янгиликлар

Top