Ўзбекистон янгиликлари

Диний таълим муассасаларида махсус курс машғулотлари бошланди

Бугунги замон диний соҳа ходими фиқҳий ва ақидавий ихтилофли масалалар ҳақидаги илмларни мукаммал билиши, ёшлар онгини ёт ғоялар билан бузишга уринмоқчи бўлган оқим ва фирқаларга илмий асосланган раддиялар бериш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида 2023-2024  ўқув йилининг 2-семестридан бошлаб битирувчи курс талабаларига “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими” номли махсус курс фани ўтилади.  

Мазкур махсус курс дарс жараёнларига таълим муассасаларининг тажрибали фиқҳ ва ақоид фани педагог-ўқитувчилари жалб қилинди.

Маълумот ўрнида махсус курс орқали талаблар Аҳли сунна вал-жамоа мазҳабини мукаммал ўрганиш асносида ихтилофлар моҳиятини тушуниб, унинг мақсадини тўғри англаш, ушбу йўналишга оид ҳар бир масала юзасидан мазҳабошиларнинг фикрини қиёсий ўрганиб, илмий таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлишади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Read 1142 times

Янгиликлар

Top