Ўзбекистон янгиликлари

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди

Бугун, 7 февраль чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков фуқароларни қабул қилиб, уларнинг арз ва таклифларини эшитди.

Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, диний таълим, ҳажга бориш, моддий ёрдам сингари мурожаатлар тингланиб, масъулларга мазкур масалаларни ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.

Жумладан, оилавий муносабатлар бўйича келганларга муаммолар ечим бўлувчи маслаҳатлар, шаръий масалалар юзасидан тавсиялар, ўқиш ва ҳаж борасида тушунчалар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.

Бугунги қабул давомида Андижон, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.

Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 849 times

Янгиликлар

Top