Ўзбекистон янгиликлари

"Ҳидоя"да долзарб мавзуларда суҳбат ўтказилди

Куни кеча "Ҳидоя" ўрта махсус ислом билим юртида "Уламолар Пайғамбар алайҳиссаломнинг меросхўрларидир", "Имомлик – буюк масъулият" мавзуларида тадбир ўтказилди. Унда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Хатамов Жамшед Мухторивич, ЎМИнинг Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббасиддинов, билим юрти мударрислари ҳамда талабалар иштирок этдилар.

Мулоқотда кейинги йилларда диний соҳада катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бугунги диний соҳа ходимлари замонга теран қараши, ўзининг устида мунтазам ишлаши ва имомлик шарафли хизмат экани ҳақида сўз юритилди. Битирувчи ёшлар учун келгусида элга хизмати давомида муқаддас ислом дини маърифатини кенг ёйиш, халқ, ватан олдидаги бурчларини сидқидилдан адо этиш керак таъкидланди.

Шунингдек, шу кун билим юртида «Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш» юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббаситдинов очиб берди.

Анжуманда глобаллашув шароитида аҳолининг ёт ғояларга эргашиб кетиши, уларга қинғир ишларнинг жиддий оқибатлари, жавобгарлиги ва хуқуқий асослари ҳақида мукаммал тушунчалар бериш, бу борада тарғибот ишларини янада кенгроқ олиб бориш лозимлиги қайд этилди.

Тадбир сўнгида ўқитувчи талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига меҳмонлар томонидан жавоблар олдилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Read 1013 times

Янгиликлар

Top