Ўзбекистон янгиликлари

Мутахассислар ҳуқуқий саводхонлиги оширилди

Бугун, 28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги таҳрирдаги низом ва меҳнат шартномаларини бекор қилишнинг ўзига хос хусусиятларига бағишлаб йиғилиш ўтказилди. Zoom дастури орқали ташкил этилган масофавий тадбирда Диний идора тизимидаги барча муассаса ҳуқуқшунос ва кадрлар бўйича мутахассислари иштирок этди.

Дастлаб Диний идора Ҳуқуқшунослик бўлими мудири Жаҳонгир Хотамов иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги таҳрирдаги устави ҳақида маълумот берди. Сўнг Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов меҳнат шартномаларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида маъруза қилди.

Ўқув семинар қизғин савол-жавобларга бой бўлди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 672 times

Янгиликлар

Top