Ўзбекистон янгиликлари

Андижонда хайру саховат тадбирлари кенг қулоч ёйди

Рамазони шариф меҳр-мурувват ва хайру саховат ойидир. Шу муносабат билан Андижон вилояти имом-хатиблари вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида жойлардаги кам таъминланган, ногиронлиги бор ҳамюртларимиз хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнгилларини кўтардалар. Бундай саховат тадбирлари вилоятнинг Хўжаобод, Олтинкўл, Жалақудуқ туманларида уюштирилди.
Унда кекса, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд оилалар хонадонларига ташриф буюрилиб, ифторлик ташкил этилди. Шу билан бирга уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя этилиб, коммунал тўловда қарздорлиги бор оилаларнинг тўловлари тўлаб берилди.
Бундай хайриялардан мамнун бўлган юртдошларимиз ташкилотчилар ҳаққига дуода қилдилар.
Рамазони шариф ойи давомида бу каби хайру саховат ишлари бардавом бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 587 times

Янгиликлар

Top