Аввалроқ, 15 ноябрь куни Андижон шаҳрида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзуида диний соҳа ходимларининг Республика анжумани бўлиб ўтиши ва тадбир ташкилотчилари томонидан анжуманга пухта тайёргарлик ишлари жадал давом эттирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Кеча, 14 ноябрь куни анжуманда иштирок этиш учун қўшни Қозоғистон Республикаси Жанубий Қозоғистон вилояти Бош имом-хатиби Каримбек Аҳмаджон раҳбарликларидаги қозоғистонлик уламолар Андижон шаҳрига етиб келишган эди.
Бугун, 15 ноябрь куни қирғизистонлик уламолар ҳам Республика аанжуманида иштирок этиш учун ташриф буюрганликлари хабар қилинди.
Ушбу куннинг ўзида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон уламоларининг мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон уламолари истиқболда ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориш масалаларини келишиб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати