Ўзбекистон янгиликлари

Маҳаллабай тадбирлари халқимиз учун манфаатли бўлмоқда

Жорий йилнинг 6 май куни Самарқанд вилояти Жомбой ва Каттақўрғон туманларида маҳаллабай ишлаш тизими доирасида бир қатор хайрия тадбирлари ва турли учрашувлар ўтказилди.
Хусусан, Каттақўрғон шаҳрида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ва масжид ходимлари томонидан кун давомида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдам кўрсатдилар. Шунингдек, узоқ муддатга хорижга ишлаш учун кетган фуқароларнинг оила аъзолари ва бориб келган фуқаролар, низоли оилалар ва шу каби қатламлар билан учрашувлар ўтказдилар. Шунингдек, маҳалла ёшлари билан маърифий суҳбатлар ташкил қилинди.
Худди шундай Жомбой туманида ташкил этилган тадбирларда ҳам имом-хатиблар ҳам жонбозлик кўрсатиб, аҳолининг турли қатламлари билан маърифий суҳбат ўтказдилар, эҳтиёжмандларга хайриялар улашдилар. Низоли оилаларни яраштириш бўйича чора-тадбирлар кўрдилар.

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 686 times

Янгиликлар

Top