Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий ўринбосари фуқароларни қабул қилди

Бугун, 5 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тинглади.

Қабул давомида Самарқанд, Тошкент, Андижон, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган ҳамюртларимизнинг шаръий масалалар, масжидлар ҳолати, диний таълим муассасаларига қабул ва моддий ёрдам масалаларидаги арз, таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Самимий мулоқотлар давомида оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатлар кўриб чиқиш учун идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.

Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 630 times

Янгиликлар

Top