Ўзбекистон янгиликлари

Қабулларда аҳоли муржаатлари ечим топмоқда

Қабулларда аҳоли муржаатлари ечим топмоқда

Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тинглади.

Қабул давомида Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган ҳамюртларимизнинг шаръий, оилавий, таълим масалалари, масжидлар ҳолати ва моддий ёрдам бўйича қилган арз ва мурожаатлари эшитилди.

Мулоқотлар давомида муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилиши таъкидланди.

Масжид ва имомлар фаолиятига оид мурожаатлар кўриб чиқиш учун Идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.

Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Read 609 times

Янгиликлар

Top