Ўзбекистон янгиликлари

Отинойилар учун муҳим семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Учтепа тумани “Аёллар маслаҳат маркази”да Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган отинойиларнинг диний, маънавий-маърифий билим салоҳиятларини ошириш мақсадида “Буюк мазҳаббоши – Имоми Аъзам” мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва  Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилган ушубу сенминарда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг мусъул ходимлари иштирок этди.

Семинарда бугунги кунда дунё мусулмонларининг аксарияти Ҳанафий мазҳабига эргашиши, ушбу мазҳабнинг замон ва маконга мослашувчанлиги, шаръий қоидаларнинг ишончли ва пухталиги ҳақида маълумотлар берилди.

Шаҳар отинойилари томонидан Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг болаликлари, устозлари, шогирдлари ва асарлари ҳадислар ва маърузалар асосида ёритиб берилди.

Шунингдек, ўқув семинарида отинойилар доимо ўз устида ишлаб, билим салоҳиятини ошириб бориши, бунда ҳозирги кунда юртимиз уламолари томонидан чоп этилаётган китоблардан фойдаланиши ҳамда диний идора ташаббуси билан интернетда ақоид, тажвид, тафсир, ҳадис, фиқҳ фанларидан олиб борилаётган онлайн дарсларини кузатиб боришлари тавсия қилинди.

Тадбир давомида жамиятимиздаги айрим: мушкулкушод, бибисешанба каби бидъат-хурофотларнинг олдини олиш бўйича ҳам керакли тавсиялар берилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

матбуот хизмати

Read 5448 times
Tagged under

Янгиликлар

Top