Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2018 йил 18 январь куни Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида “Икарус” русумли йўловчи автобуси ёнган маҳал унда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи (Қозоғистон фуқаролари) бўлган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
 
Беш киши ёнаётган автобусдан чиқиб кета олган. Булар 2 ҳайдовчи ва 3 йўловчи бўлиб, улардан икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (Исаков Аҳрор, 1988 йил 14 апрелда туғилган ва Мирзаахмедов Исроилжон, 1980 йил 10 январда туғилган). Дастлабки маълумотга кўра, фалокат жойида вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
 
Ақтўбе вилояти ҳокими ўринбосари раҳбарлигида вилоят Фавқулодда вазиятлар департаментида оператив штаб ташкил этилган. Тезкор телефон рақамлари: +7 7132 56-29-62, +7 7132 56-68-85.
 
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасида тезкор телефон рақамлари ташкил этилган. Тел. + 7 777 218 20 10, электрон манзил: Cette adresse e-mail est protégée contre les robots spammeurs. Vous devez activer le JavaScript pour la visualiser.
Манба: http://uza.uz
 
Read 4916 times

Янгиликлар

Top