Ўзбекистон янгиликлари

Қозоғистоннинг олий муфтийси ўзбекистонликлар ҳақига дуо қилди

Қозоғистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Серикбай ҳожи Ораз Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг  ҳақига дуо қилди.

Олий муфтийнинг хутбаси “Дунё – охиратнинг экинзори” мавзусида бўлиб ўтди.

«Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса,(Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!» (99: 7-8). Фоний дунё ҳаракат, иш ва ибодат, охират эса ажр мукофотлари жойидир”, - деди Серикбай ҳожи Ораз.

Намоздан кейин Қуръон тиловати қилиниб, олий муфтий ҳалок бўлган 52 нафар ўғлонлар ҳақига дуолар қилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча ҳалокат қурбонларининг бир вақтнинг ўзида ўқилган жаноза намозида аҳоли билан бир қаторда вилоят ва туманлар раҳбарияти, кенг жамоатчик вакиллари ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили Абдулхай Турсунов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг раиси Икромхон Нажмиддинов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят аҳли номидан марҳумларнинг ота-онаси ва бошқа яқин қариндошларига ҳамдардлик изҳор қилиб, сабр-бардош тилашди.

 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси

Матбуот  хизмати

Read 3503 times

Янгиликлар

Top