Ҳурматли Қуръон ихлосмандлари муслим.уз портали ижодкорлари 1-феврал санасигача Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичларини ўтказиш бўйича танаффус эълон қилинганини маълум қилади. Боиси, жорий Қуръон мусобақасида иштирок этишни хоҳлаганларнинг аксарияти водий вилоятларидан рўйхатдан ўтган. Ҳакамларимиз эртага Сурхондарё вилоятидан қайтишгач, бир кун дам оладилар. Кейин эса кўпчилик орзиқиб кутган, ўзгача ўтиши кутилаётган Фарғона, Андижон ва Наманган сари йўлга чиқадилар. Водий вилоятларида бўлиб ўтадиган мусобақаларимиз ҳам сайт ва саҳифамиз орқали онлайн узатиб борилади, иншоаллоҳ. Бироқ, эрта ва индинга сизларни зериктириб қўйиш ниятимиз йўқ, аксинча Қуръонга бўлган муҳаббатингизни яна зиёда қилиш мақсадида, дастлабки босқичда ғолиб бўлган қори ва қорияларимизнинг қалбга етар, гўзал қироатларидан баҳраманд қилиб борамиз. Шундай экан, биздан узоқлашманг, бизни кузатишда давом этинг, Қуръон мусобақасининг энг ҳаяжонли, энг кутилмаган онлари ҳали олдинда.
ЎМИ Матбуот хизмати