Ўзбекистон янгиликлари

Хайрли ишларнинг моҳиятини етказиш йўлида

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров Наманган вилоятининг бир неча туманларида бўлиб, диний соҳа ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва аҳоли ўртасида мулоқотлар ўтказишмоқда.
Учрашувларда нотиқлар муҳтарам Президентимиз раҳбарликлари ва бевосита ташаббуслари билан Ислом динининг тинчлик, инсонпарварлик ва олижаноб ғояларини жаҳон ҳамжамиятига етказиш ва динимизнинг эзгу таълимотларидан юртдошларимизни баҳраманд этиш борасида қилинаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича сўз юритишмоқда.
Шунингдек, учрашувларда мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида улуғ мутафаккирларимиз, юртимиздан етишиб чиққан олимлар, уламолар, зиёлиларнинг хотирасини тиклаш, маънавий меросларини ўрганиш ва уларнинг ҳоки поки қўним топган жойларни обод масканларга айлантириш борасида кенг кўламли ишлар қилинаётганига алоҳида урғу берилмоқда.
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳурматларига сазовор бўлган, азиз авлиё Султон Увайс Қаронийнинг Наманган вилояти Чортоқ туманидаги зиёратгоҳида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари барча мўмин-мусулмонларимиз томонидан хурсандчилик билан кутиб олинаётгани мулоқотларда қайд этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2923 times

Янгиликлар

Top