Ўзбекистон янгиликлари

Мирзиёев Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни Президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади.
Бу ҳақда давлат раҳбари матуот хизмат хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбарининг қутловида бўлиб ўтган сайлов натижалари Владимир Путин раҳбарлигида амалга оширилаётган ҳар томонлама ўйланган, Россия жамиятини бирлаштириш, одамлар турмуш даражасини юксалтириш, иқтисодиёт, инфратузилма ва давлат бошқарувини модернизация қилиш, давлат суверенитетини қатъий ҳимоя қилиш ва Россия Федерациясининг жаҳонда муҳим ўрин тутган давлат сифатидаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатга Россия халқи томонидан улкан ишонч билдирилаётгани ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини яна бир бор намойиш этгани қайд этилган.
Томонларнинг яқин мулоқоти, сиёсий иродаси ҳамда амалий ҳамкорликни тубдан кенгайтиришга бирдек интилиши Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлагани алоҳида таъкидланди.
РФ Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларгакўра, 99,75% овоз бериш бюллетенлари қайта ишлаб бўлинганда Путин сайловчиларнинг 76.67% овозига эга бўлган. Унинг учун жами сайловичларнинг 54,4 миллион нафари овоз берган. Бу Путин сиёсий карьерасидаги рекорд натижадир. Бу кўрсаткич 2004 йилдаги сайлов натижаларидан 5,1 миллионга кўпроқдир.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Read 4960 times

Янгиликлар

Top