Ўзбекистон янгиликлари

“Тоштурма”  ўрнида замонавий хиёбон бўлади

Ҳукуматнинг 2018 йил 22 март кунидаги фармойишига асосан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланди.
Эслатиб ўтамиз, халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган мазкур ҳибсхона январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.
ЎзА билдиришича, бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги @huquqiyaxborot канали маълум қилди.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матубот хизмати

Read 2578 times

Янгиликлар

Top