Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистонда зиёрат туризмини кенг оммалаштириш имкони пайдо бўлмоқда

Бу ҳақда ЎзА мухбири билан суҳбатда туркиялик ватандошимиз, таниқли адиб Собир Сайҳон билдирди.
Унинг айтишича, туркиялик ватандошлари Ўзбекистонни ота юрт, дея тилга олишади. Тили ва дини, келиб чиқиши бир бу икки халқ асрлар давомида бирдамликда яшаб келган. Халқларимизнинг турмуш тарзи, урф-одат ва анъаналарида ўхшаш жиҳатлар кўплиги уларнинг ҳар доим маънавий яқинликда ҳаёт кечирганидан далолат.
“Ўзбекистон замини ислом оламида машҳур авлиёлар, буюк муҳаддислар, уламоларни етиштириб берган. Шунинг учун Ўзбекистондаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш мақсадида Туркиядан ҳам кўплаб зиёратчилар Тошкент, Самарқанд, Бухорога келади. Туркияликлар мусулмонлар орасида ҳам Нақшбандия тариқати кенг тарқалган. Ушбу тариқатнинг ватани Бухородир. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда қатор мамлакатлар, жумладан, Туркия Республикаси фуқаролари учун ҳам 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий этилди. Бунинг ортидан Ўзбекистонда сайёҳликни ривожлантириш, биринчи навбатда, зиёрат туризмини кенг оммалаштириш имкони пайдо бўлмоқда”, – деди Собир Сайҳон.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 2771 times

Янгиликлар

Top