Ўзбекистон янгиликлари

Қорақалпоғистонда «Ҳадиси шариф билимдони» танлови бўлди

4-май куни Имом эшон Муҳаммад жоме масжидида аёллар иштирокида «Ҳадиси шариф билимдони» танлови бўлиб ўтди. Ҳар бир иштирокчи ҳадис илмининг султони ал Бухорийнинг ўмри, ижоди ҳақида, ҳадисларнинг инсон ҳаётида тутадиган ўрни танлов иштирокчиларининг берган жавобларида яққол акс этди.

Уғил болалар иштирокида эса 5-май куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети маданият саройида 14 ёшдан 30 ёш оралиғидаги уғил болалар иштирокида «Ҳадиси шариф билимдони» республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари М.Алеуов мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади. Сўнг Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсуддин Бауатдинов диний соҳада олиб борилаётган катта ислоҳатлар, яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони, Юртбошимиз ташаббуслари билан 21-24 апрель кунлари «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси — 2018» тановининг якуний республика босқичи бўлиб ўтканлиги, ушбу мусобақада юртдошимиз Нукус мадрасасида таҳсил олган, бугунги кунда Тошкент ислом институти 3 босқич талабаси, бир неча танловлар ғолиби Йўлдошбай Нуриддинов олий мукофот ва бошқада иштирокчиларимиз соврунли 2 ва 3-ўрин соҳиблари бўлганлиги, мазкур мусобақа одилона ва шафофлик билан ўтказилганлиги ҳақида гапирди.

Мусобақада қалбида Қуръони карим, ҳадиси шарифларга ихлоси, муҳаббати бор инсонлар, Олий таълим муассасалари талаба ёшлари тамошабин бўлди. Савол-жавоблар билан қизиқарли ўтди ва тамошабинларда катта таъсуротлар қолдирди.

 «Ҳадиси шариф билимдони» мусобақаси ҳам мана шундай эзгу ишлар давоми бўлиб, юртимизда илк бора ташкил этилгани барчамиз учун қувонарли ҳол», деб таъкидларди қозиёт қозиси.

Ушбу танлови ўтказишдан асосий мақсад, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, инсонларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган ғояларни ўзида мужассам этган ҳадисларни ёшларнинг барча қатламларида кенг тарғиб қилишдан иборат. 

Мусобақа натижаларига кўра қуйидагилар ғолиб бўлишди: 

Уғил болалар иштирокида

1-ўрин: Мамосолиев Жалолатдин, Ал Беруний мадрасаси 3-босқич талабаси,
2-ўрин: Низаматдинов Толеген, Ал Беруний мадрасаси 4-босқич талабаси,
3-ўрин: Сагидуллаев Зарафатдин, Ал Беруний мадрасаси 3-босқич талабаси, ва Ережепов Хайтмурат, Ал Беруний мадрасаси 4-босқич талабаси.

 

Аёллар иштирокида

1-ўрин: Дуйсекова Айша         
2-ўрин: Саъдуллаева Рухия ва Сарсенбаева Хадиша
3-ўрин: Салиева Хадиша ва Утемуратова Диана

 

Мусобақада Муҳаммад ибн Ахмад ал Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юрти тажрийбали ўқитувчилари ҳакамлик қилди. Иштирокчилар хомий ташкилотлар тарафидан эсдалик совғалари, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Кенгашининг дипломи билан тақдирланди.

Мусобақа ғолиблари Мамосолиев Жалолатдин ва Шапиева Қызларгүл Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган якуний босқичга йўлламани қўлга киритди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

 

 

 

Read 4700 times

Янгиликлар

Top