muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

Одам (алайҳиссалом) бошларини чангаллаганча, кўз ёшларидан соқоллари ҳўл бўлиб кўчиб юрардилар. Буни кўрган фаришталар раҳмлари келиб, ёрдам бериш учун Аллоҳга дуо қилишди.

Баъзи фаришталар Одам (алайҳиссалом)га Аллоҳ ато этган иноятларни эслатиб, Одам Атони ўз ваъдасида тура олмаганини айтиб танқид қилишди. Одам Ато эса: “Бу Аллоҳнинг қазо-қадари”, дея олдилар холос. Шунда Аллоҳ фаришталарга бир сафга тизилишни буюрди ҳамда Одам Атога юзланиб бундай деди: “Агар менга тавба қилмасалар, ҳеч кимни кечирмайман. Мен сени энг яхши суратда яратдим, сенга Ўз руҳимдан пуфладим ва фаришталар сенга сажда қилишди. Сенга дўст ва йўлдош сифатида Ҳаввони яратдим. Сенга барча нарсаларнинг исмини ўргатдим ва фаришталарга бошлиқ қилиб тайинладим. Лекин сен ўз ваъдангни унутиб, шайтоннинг изидан юрдинг”.

Одам Ато (алайҳиссалом): “Роббим, бу барча иноятларни менга Сен ато этдинг. Мен етарли даражада шукроналик қилишга кучим етмайди. Мени ўз раҳматинг ила кечиргин. Бутун борлиқни унинг учун яратганинг Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳаққи-ҳурмати кечиргин” - дедилар. Буюк ва Қудратли Аллоҳ сўради: “Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақида сен қаердан биласан?” Одам (алайҳиссалом): “Мен жаннатга кира туриб, сенинг исминг қаршисидаги

 لا إله إلا الله محمد رسول الله

“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг элчисидир”, деган ёзувни кўрдим. Ва яна унинг исмини Лавҳул-Маҳфузда ва Аршда кўрдим. Билдимки, сен учун ундан азизроқ инсон йўқ экан”, деб жавоб бердилар.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло айтди: “Эй, Одам! Мен сенга масжидларни уй қилиб бердим, таомларни сенга ҳалол қилдим, сен учун ерда дарёларни оқизиб қўйдим. Таомлан, сувдан ич ва Мени эсла”.

Одам (алайҳиссалом) айтдилар: “Аллоҳ! Яхшиликларингни зиёда қил!”.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва таоло айтди: “Сенинг тавбангни қабул қилдим”.

Одам (алайҳиссалом) айтдилар: “Роббим! Яна зиёда қил!”.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтди: “Мен сени ва авлодларингни мағфират қилдим”.

Шунда Одам (алайҳиссалом) айтдилар: “Роббим! Энди иноятларинг тўлиқ бўлди”.

 

Шайх Саъдий Шерозийнинг “Анвар ал-ошиқийн” китобидан.

Мақсуд КАРИМОВ 

тайёрлади.

Шайх Рамазон Бутий, 

Шайтон васвасасига алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак

mercredi, 27 septembre 2023 00:00

"Масжид" акцияси

Жаннатда саройларингиз бўлишини истайсизми?

Унда Вақф фондининг "Масжид" акциясида иштирок этинг!

Ушбу акцияда йиғилган маблағлар қатъий тартибда масжидларни тамирлашга йўналтирилади.

Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаламдан "Кимки масжидга битта ғишт қўйса, Аллоҳ унга жаннатдан қаср ваъда қилган" деган ҳадис келтирилган.

Масжидларни қуриш ва таъмирлашда ҳисса қўшиш билан ўзингизга Жаннатдан қаср ҳозирланг!

http://www.vaqf.uz/uz/promote/view/20

Сиз ҳам Аллоҳ розилиги йўлида вақф қилинг ва давомли савобга эга бўлинг!

Хайрия қилиш учун устига босинг:

 PAYME (https://payme.uz/fallback/merchant/?id=5b1fd0995c641e0e8369c4c3) | CLICK (https://my.click.uz/auth) | Uzum Bank (https://payment.apelsin.uz/merchant?categoryId=25) | Agrobank (https://my.agrobank.uz/?cat=16&pay=255) | uPay

USSD (https://fast.upay.uz/merchant/286) орқали: *880*021092*summa#

▪️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 1-курс талабалари устозлари ҳамроҳлигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Фатво марказида бўлиб, бу ердаги иш фаолияти билан яқиндан танишди.

▫️Маълумот учун, Фатво маркази 2022 йилда ташкил этилган. Айни вақтда бу ерда 15 нафар уламо фаолият юритмоқда.

▫️Институт талабалари фатво бериш жараёнини ўз кўзлари билан кўриш билан бирга бу ердаги устозлардан ўзлари учун муҳим кўрсатма ва сабоқлар ҳам олди.

▫️Боғланиш:

Call-марказ: (+998-78) 150-33-44
Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй
Локация: https://goo.gl/maps/NUj4EJ2MdpCZejoz7
Почта: Cette adresse e-mail est protégée contre les robots spammeurs. Vous devez activer le JavaScript pour la visualiser.
Сайт: http://fatvo.uz
Савол йўллаш: http://t.me/savollarmuslimuzbot
Телеграм канал: http://t.me/diniysavollar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги
Тошкент Ислом институти
Матбуот хизмати

Канаданинг Онтарио штати Миссиссауга шаҳрида Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати шарифига бағишланган кўргазма бўлиб ўтади. Унда Набий алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобаларига тегишли бўлган 16 та асар ўрин олган. Бу ҳақда “IQNA” сайти маълум қилган.

Кўргазма ташкилотчилари айтишича, тадбирдан мақсад одамларга Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳаёти ҳақида маълумот беришдир.

Канада Жаҳон Малай Жамияти (ДМCC) томонидан ташкил этилган кўргазма 30 сентябрь жума кунидан 1 октябрь якшанба кунига қадар Миссиссауга, Онтарио халқаро марказида давом этади.

ДМCC аъзолари қайд этишича: “Ушбу кўргазма ташриф буюрувчиларга Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга тегишли буюмлар, турли ашё ва асарлар, уларнинг аудио ва видео тасвирлари, шунингдек, мазкур асарларнинг ҳикоялари ва тарихи орқали Пайғамбаримиз мероси ва У зотнинг Исломни равнақ топтириш борасидаги ҳаёт тарзи таништирилади".

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Page 88 sur 301

Янгиликлар

Top