www.muslimuz

www.muslimuz

Туркия, Покистон ва Малайзия исломфобия кўринишларига қарши курашиш учун инглиз тилида фаолият кўрсатадиган телеканал ташкил этишга келишиб олди. Бу ҳақда Покистон бош вазири Имрон Хон маълум қилди.

“Анадолу” агентлигига кўра, ушбу қарор Имрон Хон, Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Маҳатхир Муҳаммаднинг Нью-Йоркдаги учрашувида қабул (https://azon.uz/content/views/islomofobiyaga-qarshi-kurashadigan-telek) қилинган.

Телеканал Ислом дунёси дуч келаётган тўсқинликларга ва дунёда Исломнинг нотўғри қабул қилинишига қарши кураш олиб боради.

“Турли мамлакатларнинг аҳолиси Ислом ҳақида тўғри маълумотни олади. Шу орқали радикалларни аргументлардан маҳрум қиламиз ва исломофобия туфайли юз бераётган жиноятларни камайтирамиз. Телеканалда Ислом ва унинг тарихи ҳақида бадиий фильмлар ва сериаллар намойиш этилади”, – деди Имрон Хон.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 26-27 сентябрь кунлари Қозон шаҳрида IX "Кўп маданиятли дунёда ислом" мавзусида халқаро форум ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия муфтийлар Кенгаши хабар берди.

Ушбу халқаро форумда россиялик ва хорижлик исломшунослар, Россия ва Татаристон ҳукумати вакиллари, РФ мусулмонлари жамияти аъзолари, Россия ислом олий таълим муассасалари ва мадрасалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Жанубий Африка Республикасига расмий ташриф билан билан бўлиб турган Буюк Британия шахзодаси Гарри Африка жанубидаги қадимий масжидга ташриф буюрди.

1794 йилда қурилган "Аввал" масжидига келган шахзода масжидга эҳтиромини кўрсатиб, оёқ кийимларини ечиб кирди. Унинг рафиқаси Меган хоним эса бошига рўмол ўраган ҳолда масжидга кирган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

Ташрифдан кўзланган мақсад сифатида Африка диний ташкилотлари раҳбарлари билан кўришиш мақсад қилингани айтилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қуръони Каримдаги бир оятни келтирамиз:

اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن ضَعْفٍ ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ ضَعْفٍ قُوَّةً ثُمَّ جَعَلَ مِن بَعْدِ قُوَّةٍ ضَعْفاً وَشَيْبَةً يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ وَهُوَ الْعَلِيمُ الْقَدِيرُ

“Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир” (Рум сураси, 54-оят)

Хўш, бу оятдаги биринчи “заифлик”, иккинчи “заифлик”, биринчи “қувват”, иккинчи “қувват” ва яна охирги “заифлик” сўзлари қандай маъноларни англатади? 

Шу ўринда Қуръони Карим лафзларига алоқадор бир қоидани келтирсак: “Гапда бир сўз накра (ноаниқ) ҳолатда бир неча бор такрорланса, ҳар бири бошқа-бошқа маъноларни ифода этади”.

Демак, юқоридаги оятда заифлик маъносини билдирувчи (ضَعْفٍ) калимаси накра (ноаниқ) ҳолатда уч бор такрор келган. Ҳар бир “заифлик” калимаси бошқа-бошқа заифликдир.

Биринчи заифлик – инсоннинг она қорнидаги ҳомилалик пайтидир.

Иккинчи заифлик – инсоннинг гўдаклик даври бўлиб, бу пайтда чақалоқ онасини эмади, яқинларининг ёрдамига муҳтож бўлади, таом ейиш, ҳожатга бориш ва ҳоказоларни уларнинг ёрдамисиз бажара олмайди.

Учинчи заифлик – инсоннинг кексалик давридир. Бу пайтда одамнинг белидан, бутун тана аъзоларидан қувват кетиб, заиф ҳолда бўлади. Шунингдек, унинг хотираси ҳам, кўз нурлари ҳам, юриши ва хатти-ҳаракатлари ҳам заиф бўлади.

Мазкур оятда қувват ( قُوَّةً)  калимаси ҳам икки марта келган. Булар ҳам бошқа-бошқа қувват эканини англатади.

Биринчи қувват – Инсоннинг гўдаклик, ёш болалик давридаги қувват. Ҳомила она қорнида заиф бўлади. Туғилиб, онасини эмиб, қувватга тўла бошлагач, кўп ҳаракат қиладиган бўлади.

Иккинчи қувват – инсоннинг вояга етиб, куч-қувватга тўлган давридир. Бу пайтда йигит ва эркакнинг танаси, сезгилари, ҳиммати, ғайрати қувватли бўлиб, орзулари кўп бўлади.

Мазкур оят инсоннинг бутун ҳаётини қисқача шаклда ифода этяпти:

  1. Заифлик: она қорнидаги ҳомилалик даври.
  2. Заифлик: она қучоғидаги эмизикли гўдаклик даври.
  3. Қувват: сутдан чиққан кичик болакайнинг серҳаракат даври.
  4. Қувват: етук, ҳаракатчан ўсмирлик ва ўрта ёшлик даври.
  5. Заифлик: кексалик, қарилик даври.

Ҳа, ҳар биримиз ҳаётимиз давомида ана шу босқичларни босиб ўтяпмиз.

Қаранг, битта оятда инсоннинг бутун ҳаёти қисқа кўринишда батафсил ёритиб бериляпти. Ҳар бир калималар ўз ўрнида, ўз маъносини ифода этяпти, ҳеч қандай номатуносиблик, зиддият йўқ!

Оятнинг умумий кўриниши, назми, услуби, талаффузи, ўқувчининг тилига осонлиги, тингловчининг қулоқларига ёқимли эшитилиши, мазмунига, услубига, ибораларига халал етказадиган нарсаларнинг йўқлиги ва ҳоказо жиҳатлари Қуръон Буюк ва Қудратли Зот томонидан нозил этилган илоҳий калом эканига яққол ва аниқ далиллардандир!

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Вазирлар Маҳкамасининг “Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий таълим тизимида халқаролашувни кенгайтириш, таълим сифати ва мазмундорлигини ошириш ҳамда коррупцион ҳаракатларга чек қўйиш ва унинг шаффофлик, холислик ва объективлигини таъминлаш мақсадида Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

олий таълим тизимини ривожлантириш бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва стратегик вазифаларни аниқлаш, олий таълим тизимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш ва таълимда узвийликни таъминлашга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;

таълим сифатини ошириш, таълим тизимидаги шаффофлик, холислик ва объективликни таъминлаш, коррупцион ҳаракатларга чек қўйиш ҳамда уларнинг ечимига қаратилган вазифаларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритиб бориш;

олий таълим тизимини билимли, адолатли илмий-педагогик кадрлар билан таъминлаш йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар киритиб бориш;

иш берувчиларнинг ҳудудий жойлашуви ҳамда ҳудудларнинг стратегик ривожланиш истиқболларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ўрганиш, истиқболли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва олий таълим тизимига жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олган ва тадқиқот ишларини олиб бораётган ватандошлар билан олий таълим муассасаларининг ҳамкорлигини ташкил этиш;

олий таълим муассасаларининг миллий ва халқаро рейтинг кўрсаткичларини мунтазам равишда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашиш;

олий таълим муассасаларининг моддий-техник ва лаборатория базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқаришдаги муаммоларни ўрганиш, ечими бўйича тавсиялар тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқот натижаларини халқаро журналларда нашр қилиш орқали олий таълимнинг нуфузини оширишга кўмаклашиш;

олий таълим муассасаларининг талабалари ва илмий-педагог кадрларининг академик алмашинувига ёрдам кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича олий таълим муассасаларининг интеграциясини ривожлантириш;

олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ходимлари, докторантлари, талаба ва магистрантларининг ижтимоий турмуш тарзини яхшилаш, моддий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар бериш;

олий таълим муассасаларининг фаолияти, вазифалари ва функциялари бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

таълим сифати ва таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан олий таълим муассасаси фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, социологик сўровлар ўтказиш, шу жумладан, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

олий таълим муассасалари фаолияти бўйича фуқаролар билан ўтказиладиган тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Белгиланишича, Кенгаш юридик мақомга эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади.

Қуйидагилар Кенгаш фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

манба: https://kun.uz/19638640

Top