muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари жума намозини мўмин-мусулмонлар билан бирга адо этиш ва мавъиза қилиш учун Тошкент шаҳридаги Ҳастимом даҳасида жойлашган "Ҳазрати Имом" жомесига ташриф буюрадилар.

Жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг файзли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз, инша Аллоҳ.

 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ташриф ва жума мавъизаси ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн узатилади:

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали эшитиш

Telegram voice орқали эшитиш

ITV орқали томоша қилиш 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

Динимизда инсон хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин – мукаррам мавжудот саналади. Унинг қадр-қимматини сақлаш вожиб, унга тажовуз қилиш ҳаром саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

"وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ" (الإسراء:70)

“Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик” (Исро сураси, 70-оят).

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кишининг эҳтироми ҳақида шундай деганлар:

"كَسْرُ عَظْمِ الْمَيِّتِ كَكَسْرِهِ حَيًّا" (رواه الإمام أبو داود)

яъни: “Вафот этган кишининг суягини синдириш – тирик кишининг суягини синдириш билан баробардир” (Имом Абу Довуд ривояти).

Лекин замон тараққиёти сабабли турли жиноятларни аниқлаш ёки тиббиёт олий ўқув юртларида ўқувчиларга таълим бериш ва уларда малака ҳосил қилиш учун вафот этган кишининг қорнини ёриб кўрилишига эҳтиёж пайдо бўлади. Динимиз нуқтаи назаридан ушбу эҳтиёжни қондиришга, мурдаларни қорнини ёриб кўришга қандай қаралади?

Қадимги фуқаҳоларимизнинг фиқҳий манбаларида айни ушбу мавзуга тўхталиб ўтилмаган. Лекин унга яқин бўлган икки масала ёритиб ўтилади.

Биринчи масала: Ҳомиладор аёл вафот этсаю, ҳомиласи тирик экани аломати сезилса, табиблар ҳомилани ҳаётини сақлаб қолишга кўзлари етса, онасини қорнини ёриб олишлари жоиз бўлади. Ушбу масалада вафот этган онасининг ҳаққи поймол бўлсада, тирик боласининг ҳаётини сақлаш учун рухсат этилади. Аллома ибн Моза Бухорий “Ал-Муҳийтул Бурҳоний” номли китобида шундай дейдилар:

في «فتاوى أبي الليث» في امرأة حامل ماتت، وعليه أن ما في بطنها حي، فإنه يشق بطنها من الشق الأيسر، وكذلك إذا كان أكثر رأيهم أنه حي شق بطنها.

“Фатвои Абу Лайс китобида келишича, ҳомиладор аёл киши вафот этсаю, қорнидаги боласи тирик бўлса, аёлнинг чап томонидан қорни ёрилади. Шунингдек, боланинг тириклигига табибларнинг гумони ғолиб бўлса ҳам шундай йўл тутилади” (10-жуз, 194-бет). 

Ушбу масала аксинча кўринишда (яъни, она тирик, ҳомиласи ўлган) бўлганда ва бу ҳолат онанинг ҳаётига хавф туғдирганда, доя ҳомилани бирор асбоб билан бўлиб-бўлиб олишига рухсат этилади (Албатта, бунда ҳомиланинг ўлганига аниқ ишонч ҳосил қилинган бўлиши шарт). Ушбу ҳолатда ҳам гарчи ўлган боланинг жасадига тажовуз қилинаётган бўлсада, тирик онани ҳаётини сақлаб қолиш учун бунга рухсат этилган (Аллома ибн Моза Бухорийнинг “Ал-Муҳийтул Бурҳоний” китоби, 10-жуз, 194-бет).

Иккинчи масала: Бирор қимматбаҳо буюмни вафот этган киши тириклик пайтида ютиб юборган бўлса, ўша буюм аслида маййитнинг ўзини мулки бўлса, уни қорнини ёриб чиқариб олишга рухсат этилмайди. Чунки инсон гарчи вафот этган бўлсада, мол-мулкдан қадр-қиммати баланд, эҳтироми вожиб саналади. Агар ўша буюм бошқа кишининг мулки бўлиб, маййит бошқа мол-мулк қолдирган бўлса ҳам ҳукм шундай. Яъни, маййитнинг қорни ёрилмайди, қолдирган молидан тириклик пайтида ютиб юборган қимматбаҳо буюмнинг қиймати тўлаб берилади. Агар маййит ўзидан кейингиларга мол-мулк қолдирмаган бўлса, ана шу пайтда унинг қорни ёрилиб, бировнинг мулкини чиқариб беришга рухсат этилади. Чунки шариатда ўзганинг ҳаққи устун туради. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм “Баҳрур роиқ” китобида шундай дейдилар:

وعن محمد رجل ابتلع درة أو دنانير لآخر فمات المبتلع ولم يترك مالا فعليه القيمة ولا يشق بطنه... ونقل الجرجاني شق بطنه للحال ؛ لأن حق الآدمي مقدم على حق الله تعالى.

“Имом Муҳаммаддан нақл қилинеишича, бир киши бошқа бир инсоннинг марваридини ёки динорларини ютуб юбориб, ўлсаю бирор мол-мулк қолдирмаган бўлса, ўша (марварид ёки динорлар) нинг қиймати ютуб юборган одамнинг зиммасида бўлади, унинг қорни ёрилмайди... Журжонийнинг нақл қилишича, ўша заҳоти вафот этган одамнинг қорни ёрилади. Чунки одамларнинг ҳаққи Аллоҳ таолонинг ҳаққидан муқаддам туради” (17-жуз, 248-бет).

Демак, қадимги фуқаҳоларимиз мана шу икки масалада вафот этган кишининг қорнини ёришга маълум шартлар асосида рухсат этишган. Ҳар иккисида ҳам катта зарарни кичик зарар билан даф қилишдан бошқа чора қолмаганда, ўша кичик зарардан фойдаланишга рухсат берилган.

Замонамиз уламолари ва кўплаб фатво уюшмалари томонидан вафот этган инсоннинг жасадини ёриб кўришга қаттиқ зарурат юзага келганда, уни маълум шартлар асосида амалга ошириш жоиз эканига иттифоқ қилишган. Зеро, фиқҳий қоидага кўра:

الضرورات تبيح المحظورات

"Заруратлар таъқиқланган нарсаларни мубоҳ қилади".

Яъни, вафот этган инсонинг қорнини ёриш аслида бировнинг ҳаққига тажовуз қилиш бўлгани учун шаръан таъқиқланган амал саналади. Лекин ўлим сабабларини ўрганиш, бирор жиноятни фош этиб, жиноятчиларга тегишли чора кўриш, жамиятда адолатни таъминлаш учун унинг қорнини ёришга зарурат туғилганда, ушбу зарурат сабабли бунга рухсат этилади. Шу билан бирга яна бир бошқа фиқҳий қоидада шундай дейилади:

الضرورة تقدر بقدرها

“Зарурат ўз миқдорича баҳоланади”.

Яъни, зарурат сабабли шариатда таъқиқланган ишни амалга оширишда ўша зарурат миқдорича рухсат этилади. Бунда заруратдан ташқари ҳар қандай хатти-ҳаракатлар шаръан жоиз бўлмайди.

Вафот этган кишининг танасини ёриб кўриш масаласи Ислом Фиқҳи Академияси томонидан ҳижрий 1408 йил, 24-28 сафар ойи (1987 йил, 17-21 октябр) кунлари Маккаи мукаррамада бўлиб ўтган ўнинчи мажлисда уламолар томонида фиқҳий жиҳатдан ўрганиб чиқилган. Уламоларнинг муноқаша ва фикр алмашувларидан кейин Ислом фиқҳи академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилган:

Қуйидаги мақсадлар бўйича ўликнинг жасадини ёриш мумкин:

  1. Жиноий даъво бўйича текшириш олиб борилаётганда ўлимнинг ёки жиноятнинг сабабини билиш учун. Бунда ўлимнинг сабабини билишда бундан бошқа восита бўлмаслиги лозим.
  2. Маълум касалликларнинг олдини олиш чораларини кўриш мақсадида ва уни билиш учун ўликни ёришдан бошқа имкон бўлмаганда.
  3. Тиббий илимларни ўргатиш ва ўрганишга ҳожат тушганда.

Таълим мақсадида ўликни ёриш бўйича қуйидаги шартларга риоя қилиш лозимдир:

  1. Жасад маълум шахсники бўлса, у ўлимидан олдин ўзини таълим мақсадида ёришга рухсат берган бўлиши лозим. Шунингдек, меросхўрларнинг изни ҳам қабул қилинади.
  2. Ёриш фақат зарурат миқдорича бўлиши керак. Ўликнинг жасади ўйинга айланмасиги зарур.
  3. Аёлларнинг жасадини аёллар ёриши керак. Зарурий ҳолатлар бундан мустасно.
  4. Барча ҳолатларда ҳам ёрилган жасаднинг барча бўлаклари дафн қилиниши зарур.

Ислом фиқҳи академиясининг мазкур қарорини Иордания Фатво Кенгаши, Мисрнинг “Дорул-ифто” фатво кенгаши, Фаластиннинг Фатво Исломий кенгаши, Сурия уламолар уюшмаси ҳамда бошқа таниқли ислом уламолари томонидан қўллаб-қувватланган.

Хулоса қилиб айтганда, жиноят изини аниқлаш ёки инсон тана аъзоларининг функцияларини билишда ўлган инсоннинг танасини ёришга зарурат юзага келса, ушбу зарурат ўрнини бошқа омиллар билан бартараф этиш имконсиз бўлса, замонамиз уламолари томонидан юқорида таъкидланган шартлар асосида инсон танасини ёришга рухсат этилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво маркази бош мутахассиси,

Тошкент ислом институти ўқитувчиси

Турсунов Абдулатиф

 

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташаббуси билан Шайх Aлижон қори қироати асосида Қуръони карим тиловатининг тўлиқ видео шакли ёзилган диск ва Каломуллоҳ тараннумига бағишланган “Қуръони карим шафоати” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир Қуръони карим қироати ила бошланди.
Маросим аввалида Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида “Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш” бўлими жадал фаолият юритаётгани, юртимизнинг барча ҳудудларида Қуръон курслари фаолият олиб бораётгани, масжидлардаги азон садолари гўзаллашиб бораётгани, диний-маърифий китоблар чоп этилиб, уларнинг тақдимоти ўтказилаётгани давлатимиз раҳбари бошчиликларидаги хайрли ислоҳотларнинг меваси эканини алоҳида таъкидладилар.
Муфтий ҳазратлари нутқлари давомида тақдимот сабабчиси Шайх Алижон қорининг Қуръони карим тараннумига бағишланган китоби ва Қуръони каримнинг тўлиқ видео шакли билан муборакбод этдилар, рисолада мавзулар гўзал тарзда ёритилганини қайд этдилар.
Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов сўзга чиқиб, юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатишга алоҳида эътибор берилаётгани, Тошкент ислом институтида Таҳфизул Қуръон кафедраси фаолият юритаётгани, мадрасаларда маҳоратли қорилар етишиб чиқаётгани, “Қуръон ва тажвид” ўқув курсларида 30 мингдан зиёд фуқароларимиз Қуръони каримни ўқишни ўрганишга мушарраф бўлгани, muslim.uz сайтининг ижтимоий тармоқларида онлайн тажвид суҳбатлари олиб борилаётгани тарихий ишлар эканини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда Тошкент шаҳридаги “Бурҳониддин Марғиноний” жоме масжиди имом-хатиби, “Қуръони карим шафоати” китобига тақриз ёзган Абдулҳамид домла Турсунов, мисрлик Қуръони карим қироати олими Шайх Ёсир Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад, “Ал-Қуръан масс медиа” таъсисчиси Козим Ниёзов, “Қуръон ва тажвид” бўлими мудири, мазкур китоб муаллифи Шайх Алижон қори сўзга чиқди.
Қуръони карим қироатлари, салавотлар ва муножотлар маросимга ўзгача файз бахш этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

"Ҳувайдо" жоме масжиди имом-хатиби:

AБРОР ДОМЛА AЛИМОВ

Понеділок, 24 октябрь 2022 00:00

БМТ  77 ёшда

“Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва

шайтоннинг изидан эргашмангиз!

Албатта у сизларга аниқ душмандир”.

Қуръони Карим

Бақара сураси 208 оят

 

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) – Ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йил 24 октябрда фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий бирлашиш асосида тузилган энг йирик халқаро ташкилот.

1971 йилда БМТ Бош Ассамблеяси ўз резолюциясида аъзо давлатларга бу кунни байрам сифатида нишонлашни тавсия қилган.

БМТ Уставида кўрсатилгандек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенгҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилаши қоидасига амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантиришни, иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни хал этишда халқлар ўртасида ҳамкорлик бўлишини таъминлашни кўзда тутиб, шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар харакатини уйғунлаштириб турадиган маркази ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топиши билан инсон ва шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишни халқаро ҳуқуқий тартибга солишни замонавий босқичига асос яратилди ва БМТ Уставида таъкидланганидек: Биз, Бирлашган миллатлар халқлари, инсоннинг асосий ҳуқуқларига, инсон шахсининг қадр қимматига, эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқларига ва катта-кичик миллатлар ҳуқуқларининг тенглигига ишончини қайта қарор топтиришга қатъий ахд қилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу Уставини қабул қилишга ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотини таъсис қилишга розилик бердик!

Айни маҳалда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар “Барча давлатлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантириш учун таъминлаш учун зарур бўлган тинчлик адоват ва фаровонликнинг муҳим аҳамияти ҳисобланадиган инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларининг ҳурмат қилиниши ва уларнинг ялпи аҳамиятини тан олиш” мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар.

БМТ Устави барча давлатлар риоя этилиши шарт бўлган ягона халқаро ҳужжатдир.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг – 1992 йилнинг 2 мартида БМТга аъзо бўлди.

Бугунги кунда ер юзида 270 дан ортиқ мамлакат мавжуд бўлиб, улардан 193 таси БМТга аъзо бўлган. Дунёдаги энг нуфузли ташкилот бўлмиш БМТнинг Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи шу куни 2 март 1992 йилдан бери юқорига самога кўтарилган. 1993 йилнинг 24 августида БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ва Бирлашган Миллатлар Ташкилот тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига биноан Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (Нью-Йорк шаҳри) даги доимий вакили фаолият юритадилар.

Ўзбекистон Республикаси БМТнинг тенгҳуқуқли аъзоси сифатида бу энг нуфузли халқаро ташкилотнинг мақсад ва қоидаларига қатъий амал қилиб келмоқда.

Инсон ҳуқуқлари Умумжахон декларацияси Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг қўшилган биринчи халқаро ҳуқуқий ҳужжат бўлди ва у туфайли Ўзбекистон БМТнинг тегишли конвенциявий органларига ўзининг даврий миллий маърузаларини мунтазам равишда тақдим этиш орқали инсон ҳуқуқлари сохасидаги халқаро мажбуриятларни изчиллик билан ва қатий равишда бажариб келмоқда. Уларнинг тавсияларини бажаришда муҳтарам Президентимизни рахнамоликларида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароликнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва бевосита фуқароларнинг ўзлари ҳам иштирок этмоқдалар. Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилишни таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган.

1948 йил 10 декабрда Бош Ассамблеяси Инсон ҳуқуқлари Умумжахон Декларациясини эълон қилди ва қабул қилди. “Ҳар бир одам учун инсоннинг умумий ҳуқуқлари илк бор ўз ифодасини топган ушбу ҳужжат бугунги кунда 360 дан ортиқ тилда чоп этилган ва жахондаги энг кўп таржима қилинадиган ҳужжат ҳисобланади. Бу унинг универсал хусусиятга эга эканлиги ва кенг тарқалишидан далолатдир. Мазкур ҳужжат кўплаб янги, мустақил давлатлар конституциялари ва янги демократиялар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда, онгимизда эзгулик ва ёвузлик хақида фикр юритиш имконини берадиган мезонга айланди”, – деб тарифлади БМТнинг Бош котиби.

Ушбу декларация мустақил Ўзбекистон Республикаси имзолаган энг биринчи халқаро ҳужжатдир.

1991 йил 30 сентябрь. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб аталган икки бўлими мазкур декларация талабларига тўла мос бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси барча фуқаролари тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиши, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқесидан қатий назар, қонун олдида тенглиги таъминланган. Республикамизда инсон ҳуқуқларига оид юздан ортиқ қонунлар қабул қилинган ва улар халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиқлаштирилган.

БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Президентимиз томонларидан минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик муаммоларини ҳал этиш йўл-йўриғи дунё миқёсидаги муаммолар билан бирга қўшиб очиб берилди. Ҳамда Ўзбекистоннинг кенг кўламли ҳамкорликка оид ҳамма таклифларида уни БМТ фаолияти ва бу ташкилотнинг ихтисослашган муассасалари орқали амалга ошириш тамойиллари илова қилинди.

Ҳаммамизнинг хабаримиз бор, муҳтарам Президентимиз ўз нутқларида муборак Ислом динимизнинг асл инсонпарварлик моҳиятини бутун жаҳон жамоатчилигига етказиш олдимизда турган муҳим вазифа эканини алоҳида қайд этдилар.

Давлатимиз Раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72­-сессиясида жаҳоннинг энг юқори минбаридан туриб, мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсатининг маънавий йўналиши инсонпарварлик, инсонийлик, ошкоралик, ҳуррият, ўз имкониятларига таяниш ва инсониятнинг ягона оиласида ўз тараққиёт йўлига эга бўлишлигини таъкидлаб, баён қилдилар.

Шунингдек,  давлатимиз Раҳбари аслида Ислом дини эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларга риоя этишга даъват этишини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Жумладан, муҳтарам Президентимиз шундай дедилар: “Биз бутун жаҳон жамоатчилигига Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамлигининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) – тинчликни ва халқаро хавфсизликни қўллаб-қувватлаш, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган универсал ташкилотдир.

БМТ ҳар бир инсонни ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, кенгайтириш ва ҳимоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган дунёдаги ягона ташкилот сифатида дунёнинг “умумжаҳон парламенти” сифатида календарнинг маълум бир кунини инсоният учун, халқ учун, умумжамият учун зарур бўлган масалаларга бағишлаб қўйган.

“Динлараро бағрикенглик хафтаси”, “Саратон билан курашиш халқаро куни”, “Халқаро ижтимоий адолат куни”, “Халқаро она тили куни” февраль ойида. Март ойида “Камситишга ноль куни”, “Халқаро ёввойи табиат”, “Халқаро ирқий камситилишни бартараф этиш куни”, “Ирқчилик ва ирқий камситилишларга қарши курашаётган халқлар билан бирдамлик хафтаси”, “Халқаро сил касаллигига қарши курашиш куни”, “Халқаро инсон ҳуқуқлари поймол бўлишида хақиқатни ўрнатиш куни”. Апрель ойида “халқаро спорт, тинчлик ва тараққиёт йўлида куни”, “Йўл ҳаракатларида содир этилган ходисаларда халок ўлганларни хотиралаш куни”, июнь ойида “Халқаро атроф муҳитни мухофаза қилиш куни”, “Халқаро қочоқлар куни”, “Гиёҳвандликка қарши курашиш куни”, “Халқаро мурувват куни”, сентябрь ойида “Халқаро тинчлик куни” бўлиб деярли 365 кун инсонларнинг турли муаммоларини енгиллаштиришда, баъзи муаммоларни ечилишида ўз самарасини бермоқда.

БМТ ўз тараққиёт дастурини амалга оширишда дунёнинг турли чеккаларида ва ер юзининг барча минтақаларида БМТнинг кўплаб ихтисослашган ташкилотлари ва муассасалари орқали ҳам тинчликни сақлашда, инсонлар ҳаётидаги муаммоларни бартараф этишда салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда. Зеро Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг XIX та бобларидаги 111 та моддаларининг барчалари ҳам ер юзида халқлараро тинчлик ва хавфсизликни барпо этиш билан йўғирилган.

БМТ Уставида таъкидланган халқаро тинчлик ва хавфсизликни барпо этишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси беқиёс ва бетакрор. Жаннатмакон юртимизни тинчлиги, муқаддас Ватанимиз равнақи доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги учун муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев рахнамоликларида  хукуматимиз, Диний идорамиз раҳбарияти томонларидан оқилона олиб борилаётган хайрли, савобли ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятларимиз раҳбарлари ҳамда шаҳар, туман раҳбарларининг бошчиликларида меҳнаткаш халқимиз кўп ишларни амалга оширди ва шу олижаноб ислоҳотлар ҳали ҳамон бажарилиб келинмоқда... Бунга дунё тан бермоқда...

 

Иброҳимжон домла Иномов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Сторінка 5 з 2270
Top