muslim.uz
Тошкент шаҳридаги 4 Июнь кунидаги Хатмоналар
Бугун 4 Июнь, Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси, 19-кунларидир. Тошкент шаҳридаги бир неча жоме масжидларда бу кеча Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
Бугун 04.06.2018 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
1. “Қўшқўрғон ” жоме масжиди.
(Манзил: Сирғали тумани, Қўшқўрғон маҳалласи У.Маҳмудов кўчаси 1уй.
Тел.: +998 71 292 55 04)
Масжид имом-хатиби: Маҳкамов Ўктам
Қорилар: Муртазоев Муҳаммадсодиқхон Шурруллоҳ ўғли
2. “Чўлпон ота” жоме масжиди.
(Кўҳна Чўпон ота маҳалласи 13-мавзе. Тел.:+998 71 275 25 31,)
Масжид имом-хатиби: Боймуродов Қувондиқ
Қорилар: Маматрахимов Абдулҳамид Исматиллаевич
3. “Абу Ҳурайра” жоме масжиди.
(Учтепа тумани, Қорёғди (Содиқ Мирзаев) кўчаси 2а уй. Тел.:+998 71 228 54 29)
Масжид имом-хатиби: Абдуқодиров Муҳаммадраҳим
Қорилар: Рузиев Шоҳбоз Маъмур ўғли
4. “Кўзи ожизлар ” масжиди.
(Манзил: Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 28а-уй. Тел: +998 71 273 49 79)
Масжид имом-хатиби: Маликов Абдуғофур
Қорилар: Расулов Аҳмаджон Мухаммаджонович
5. “Дўмбиробод” жоме масжиди.
(Чилонзор тумани, Дўмбираобод маҳалласи, Дўмбиробод 4-тор кўчаси 23-уй. Тел: +998 71 279 09 90)
Масжид имом-хатиби: Акромов Тоҳуриддин
Қорилар: Тожиддинов Абдулбосит
6. “Гўзал” жоме масжиди.
( Яшнобод тумани Сокин кўча 50 -уй. Тел: 297-99-27.)
Масжид имом-хатиби: Тошанов Салоҳиддин
Қорилар: Ғанижонов МухаммадСодиқ Мухторжон ўғли, Нумонов Камолиддин Усмонович, Мустафоев Билолиддин Раҳматулло ўғли
7. “Ал Ҳудайбия” жоме масжиди.
(Манзил: Яшнобод тумани, “Бирлашган” маҳалласи, Бешариқ кўчаси 17А уй. Телефон: +998 71 294 64 04.)
Масжид имом-хатиби: Мадгазиев Жамолиддин
Қорилар: Ходжаев Мухиддин Фазилхонович, Фозилхонов Абдуллохон Файзуллоҳ ўғли, Абраров Абдулазиз Абдували ўғли, Саидакбаров Саидасқар Саидбосит ўғли
8. “Пул емас ота” жоме масжиди.
(Яшнобод тумани, Алимкент, 5-тор кўчаси, 59А-уй. Телефон: +998 71 296 16 36.)
Масжид имом-хатиби: Тоғаев Хайрулоҳ
Қорилар: Ғаниев Мухуммадлатиф Абдулхалилович, Миродилов Абдулазиз Миробидович, Миродилов Жасур Миробидович
9. “Абдуллоҳ ибн Ҳузофа” жоме масжиди.
( Шайхонтоҳур тумани, Эски жар ариқ маҳалласи, Кўксарой кўчаси 32а-уй. Тел.: +998 71 218 02 35)
Масжид имом-хатиби: Рустамжонов Абдуллатиф
Қорилар: Рустамжонов Абдуллатиф Рустамжон ўғли, Вахобов Хусан Набиевич
10. “Фотимаи Заҳро” жоме масжиди.
(Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Чўпон ота маҳалласи, Шокир Алимов кўчаси 47-уй. Тел.: +998 71 273 59 33.)
Масжид имом-хатиби: Мустафоев Баҳтиёр
Қорилар: Аббосов Акмалхон Мухсим ўғли, Қодиров Файзулло Ҳусанович, Саломов Абдулбоқий Абдужалол ўғли
11. “Султон ҳожи” жоме масжиди.
(Шайхонтоҳур тумани, Шофайзи маҳалласи, Учқўрғон 1-тор кўчаси 2-уй. Тел.: +998 90 941-96-64)
Масжид имом-хатиби: Раҳимов Абдуллоҳ
Қорилар: Халилов Абдулхаким Абдухалим ўғли, Деҳқонов Абдурасул Неъматжон ўғли
12. “Сафобой ота” жоме масжиди.
(Манзил: Олмазор тумани, Муҳокама кўчаси, 11а-уй. Тел.: +998 93 578-89-22)
Масжид имом-хатиби: Мирхайдаров Миржахон
Қорилар: Араббоев Дониёрбек Азизилло ўғли
13. “Ҳофиз Кўҳакий” жоме масжиди.
(Олмазор тумани, “Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, Сағбон кўчаси, 61-уй. Тел.: +998 93 396-93-22)
Масжид имом-хатиби: Тошматов Шерали
Қорилар:Жалолов Бобур Сайфитдин ўғли, Нуриддинов Йўлдошбой Иброҳим ўғли
14. “Мирбобо ота” жоме масжиди.
(Учтепа тумани, Юсуф Саккокий 1-тор кўчаси 21-уй. Тел.:+998 71 228 52 61)
Масжид имом-хатиби: Алметов Афзал
Қорилар: Восиев Билол Абдуссалом ўғли, Пайзимухамедов Умархон Рустам ўғли
Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажобдир. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар.
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
“Зиё” ва “Нур” орасидаги фарқ
Қуръони Карим нозил бўлган пайтда одамлар Ойнинг нури билан Қуёшнинг нурини ажрата олмас эдилар. Ёруғлик ва иссиқликни Қуёш таратишини, Ой эса Қуёшнинг зиёсини акс эттирадиган совуқ жисм эканлигини англамасдилар.
Қуръони Карим Ойни “нур” деб, Қуёшни “зиё” деб васф қилди. Дарҳақиқат, бугунги замонавий илмнинг айтишича, Қуёш ловуллаб турган ядро печкаси бўлиб, унинг ичида бирикиш реакциялари содир бўлиб, водород моддаси гелийга айланади, бунинг натижасида ҳар сонияда фазога ҳайратланарли даражада кўп миқдорда энергия тарқатар, Ерга эса бу энергиянинг озгина миқдори етиб келар, ушбу етиб келган оз миқдордаги энергия Ердаги ҳаётнинг давом этиши учун етарли ҳисобланар экан.
Ушбу Қуёш энергияси Ойга ҳам етиб боради. Ана шу пайтда Ой Ерда нурли бўлиб кўринади. Нур – ҳароратсиз ёруғлик бўлиб, бизга Ой сиртидан етиб келади. Аслида эса ўша нур Ойнинг ўзиники бўлмай, балки, Қуёшдан келган энергиянинг Ой орқали Ерга акс этишидир. Бунда Ой фақат кўзгу вазифасини ўтаб беради.
Қуръони Карим бундан ўн тўрт аср олдин бу ҳақида очиқ-ойдин гапирган:
هُوَ الَّذِي جَعَلَ الشَّمْسَ ضِيَاء وَالْقَمَرَ نُوراً وَقَدَّرَهُ مَنَازِلَ لِتَعْلَمُواْ عَدَدَ السِّنِينَ وَالْحِسَابَ مَا خَلَقَ اللّهُ ذَلِكَ إِلاَّ بِالْحَقِّ يُفَصِّلُ الآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ
“У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қилади”. (Инсон ҳаёти давомида доимий ҳис этиб турадиган мавжудотлардан бири қуёш, яна биттаси ойдир. Лекин инсон уларнинг мавжудиятига ўрганиб қолганидан кўп ҳам эътибор бермайди.) (Юнус сураси, 5-оят).
Субҳаналлоҳ!
Инсоният илм ва технология орқали яқин йиллар ичида ўрганган ҳақиқатларнинг бундан ўн тўрт аср олдин, бу ҳақиқатлар ҳақида ўйлаш башариятнинг хаёлига келмаган бир пайтда Қуръонда баралла айтилиши – Қуръон Аллоҳнинг Каломи, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг охирги Расули эканликларига далолат қилади!
www.kaheel7.com сайтидан
Нозимжон Иминжонов таржимаси
Маърифат нурларин тарқатиш йўлида
Юртимиздаги ҳар бир шаҳару қишлоқнинг ўзига хос фазилати бор. Биз гуллар шаҳри деб таърифлайдиган Наманган ҳам ниҳоятда хислатли шаҳарлардан саналишига унинг “гуллар шаҳри” деб аталишининг ўзи кифоя қилади. Аммо бу ерда Махдуми Аъзам, Бобораҳим Машраб, Мажзуб Намангоний, Фазлий Намангоний, Исҳоқхон тўра Ибратдек буюк зотларнинг туғилиб камол топгани унинг қадрини янада зиёда қилади.
Рамазон ойининг бошлариданоқ Фарғона водийсида хизмат сафари бўлган муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўтган куни Наманганда бўлдилар.
Муфтий ҳазратлари водийга хизмат сафарига 19 май куни борган эдилар. Ўн кундан ортиқ Андижонда бўлиб вилоят аҳолиси билан дилдан суҳбатлар қилиб, уларга амри маъруфлар, наҳйи мункарлар қилиб бердилар. Вилоятдаги масжидлар фаолияти билан танишиб, намозхонлар билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбат қилдилар. Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан рўйхатдан чиқарилган фуқаролар билан ҳам суҳбатлашиб, уларнинг қандай ишларга жойлашгани, моддий шароити, фикр-ўйлари билан қизиқдилар ва панду насиҳатлар қилдилар. Вилоятдаги имом-домлалар эса муфтий ҳазратларининг суҳбатларида қатнашиб маърифатлари янада зиёда бўлди.
– Муфтий ҳазратларининг Андижонга келганини эшитганимиздан бери йўлларига қараймиз, ниҳоят ўтган куни “Мулла Бозор Охунд” жоме масжидига келар эканлар деган хабарни эшитиб, узоқ-яқиндан ёшу қари масжидга қараб ёпирилиб келаверди. Масжиднинг ҳовлиси ҳам одамга тўлиб кетди. Муфтий ҳазратлари таровеҳ намозида муборак рамазон ойининг фазилатлари ва диний соҳада эришилаётган ютуқлар, истиқлол шукронаси мавзуларида маъруза қилиб, рамазон ойи юртимиз учун баракотли ва хайрли, она Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимиз эса фаровон бўлишини сўраб дуолар қилдилар, – дейди наманганлик Файзуллоҳ ота Қосимов.
Бинобарин, ана шу тинч ва осуда, тўқ ва фаровон кунларда рамазон рўзасини тутишни насиб айлаган, боз устига кунларимизни салқин қилиб қўйган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар айтиб, бу кунларнинг шукронасини қилсак, Раббимиз Ўзининг битмас-туганмас хазинасидан ризқимизни янада кенг қилиб қўяди, иншоаллоҳ.
Юртимиз тарихига ёки бошқа ислом ўлкаларига назар солсак, бирорта диний идора раҳбари бирор вилоятда уйма-уй кириб одамлардан ҳол-аҳвол сўраб, элга, ёшларга маърифат нурларини тарқатиб ўн кунлаб юрмаганига гувоҳ бўламиз. Айниқса, рамазон ойида.
Гўзал Наманганнинг имони бақувват, илмга ташна аҳолисининг ушбу ташрифдан боши кўкларга етди. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтганларидек, “Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаердан топса олади”.
Ушбу ҳадиси шарифга амал қилган Наманган аҳли муфтий ҳазратлари олиб борган илмдан баҳра олиш иштиёқида. Зотан, рамазони шарифда олинган илм, қилинган тақво, кўрсатилган хайру саховат, меҳр-мурувватнинг, берилган фитру закотнинг ўрни бўлакча бўлади, албатта.
Дамин ЖУМАҚУЛ
Язид ибн Муовия
Ислом тарихида шундай инсонлар борки, уларнинг солиҳ ва фозил инсон бўлиб яшаганига уламоларнинг бари иттифоқ қилганлар. Масалан, Абу Бакр, Умарлар сингари (розияллоҳу анҳум). Шунингдек, яна шундай инсонлар борки, уларни Исломнинг ашаддий душмани, жоҳил ва фосиқ кимса эканига барча уламолар иттифоқ қилганлар. Масалан, Абу Жаҳл, Абу Лаҳаблар сингари (алайҳимуллаъна). Лекин тарих зарварақларида яна шундай инсонлар номи қолганки, уларнинг солиҳ киши ёки фосиқ киши бўлиб ўтганликлари борасида уламолар якдил фикрга эмаслар. Шулардан бири – Язид ибн Муовия.
Язид ибн Муовия (Аллоҳ уни отасидан рози бўлсин, ўзига эса Аллоҳдан ҳақли бўлгани бўлсин) – умавийлар давлатининг асосчиси Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан кейинги иккинчи халифадир. Унинг отаси – умавийлар давлатининг биринчи халифаси Муовия ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу)[1] эди. Бобоси Абу Суфён ибн Ҳарб (розияллоҳу анҳу) жоҳилият ва ундан кейинги даврда ҳам Қурайш қавми орасида юксак мартабали шахс эди[2]. Бувиси Қурайшнинг машҳур зодагони Утба ибн Робианинг қизи, қавми орасидаги энг баобрў аёл - Ҳинд бинти Утба, аммаси Рамла (Умму Ҳабиба) – Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг рафиқалари, амакиси Язид ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва уларнинг аввалги икки халифаси – Абу Бакр ва Умар (розияллоҳу анҳумо)ларнинг жанглардаги ишончли қўмондони эди.
Язид она томондан ҳам улуғ насаб эгаси бўлиб, онаси – Майсуна бинти Баҳдал[3] ақл-заковатли араб шоираларидан эди. Тоғалари эса Арабистон ярим оролидаги нуфузли Калб қабиласидан эдилар.
Язиднинг тўлиқ исми - Язид ибн Муовия ибн Абу Суфён ибн Ҳарб ибн Умайя; куняси – Абу Холид. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)нинг халифалик даврида ҳижратнинг 26 йили, милодий 647 йилда Мотирун қишлоғида туғилган[4].
Имом Заҳабий ўзининг “Сияри аъламин нубало” асарида бир ривоятни келтиради: “Муовия Майсуна бинти Баҳдал Калбийяга уйланди. У Язидга ҳомиладор эканида уни талоқ қилди. Майсуна бир куни тушида ундан ой чиқиб келаётганини кўрса, унга: “Сен халифани дунёга келтирасан”, деб таъбир қилишди”[5]
Язиднинг болалиги гўзал исломий муҳитда ўтди. Аммо отаси у туғилган вақтида онасини талоқ қилгани сабабли маълум муддат тоғалари билан яшади. Тарих китобларида Муовия (розияллоҳу анҳу) нима учун хотинини талоқ қилгани ва бу даврда Язиднинг ёши нечада бўлгани ҳақида маълумотлар учрамайди. Бир қанча муддатдан сўнг отасининг буйруғи билан Дамашққа келди, бу ерда у отасининг мажлисларида қатнашиб, унинг сиёсий қарашларини ўрганди. У ака-укаларсиз, ёлғиз муҳитда катта бўлди. Язид Дамашққа келгач, отаси унга Дағфал ибн Ҳанзала Шайбоний, Убайд ибн Шарийя Журҳумий[6] каби тарбиячилар, олимлар, насабчиларни тайин қилди. Ушбу олимлар Язиднинг насаб илмини билишида катта аҳамият касб этишди. Муовия (розияллоҳу анҳу) ёшлигидан фарзандининг таълим-тарбиясини мукаммал олишига бор эътиборини қаратди ва барча шароитларни яратиб берди. У ўғлини ўзининг мажлисларида қатнашишни талаб қиларди. Шу боис Язид отасининг олдига элчи бўлиб келган араблар ҳикматини эшитарди. Бу мажлисларда луғатшунос олимлар ҳам иштирок этарди.
Язид ибн Муовия уч аёлга уйланган. Улардан маълумлари – Умму Мискин бинти Умар ибн Хаттоб, Умму Гулсум бинти Абдуллоҳ ва Фохина бинти Абу Ҳошим[7].
Баъзи уламолар унинг фарзандлари тўғрисида ихтилоф қилишган. Ибн Касир уларнинг сони чексиз, деган. Аллома Балозарий эса қуйидагиларни санаб ўтган:
- Холид – куняси Абу Ҳошим, тўнғич ўғли, Муовия ва Абдуллоҳ исмли ўғиллари бор. Отасидан, шунингдек, Диҳядан ҳам ҳадис ривоят қилган. Кимё илми билан шуғулланган[8]. Абу Зуръа: “У ва унинг биродари қавмнинг солиҳ кишиларидан эди”, деган. Укаси Муовия вафотидан сўнг халифаликни эгалламоқчи бўлганда, Марвон унинг йўлини тўсган. Ҳижратнинг 84 ёки 85-йили вафот этган.
- Ҳарб - унинг зурриётлари Шомда тарқалган[9].
- Муовия – солиҳ йигит бўлган, кунялари Абу Абдурраҳмон, Абу Язид. Отасидан сўнг 40 кун мобайнида халифа бўлган, аммо касаллиги туфайли халифалик вазифалари билан шуғулланолмаган. Онаси Абу Ҳошим Утба ибн Робианинг қизи. 17 ёки 21 ёки 23 ёшида вафот этган, жаноза намозини Марвон ўқиган. Вафот этаётганда унга: “Халифа қолдирмайсизми?”, дейишса: “Мен ҳеч ҳам унинг ҳаловатидан тотмадим. Нима учун уни қайта юклайман?”, деди[10].
- Язид - унинг ҳам зурриётлари Шомда тарқалган.
- Саид.
- Язид - унинг зурриётлари Басрада тарқалган.
- Утба.
- Ҳарб.
- Абдурраҳмон – тақводор ва ибодатдорлардан. Савбон (розияллоҳу анҳу)дан ҳадис ривоят қилган. Ривоятларда у кишини ибодатда қаттиқ ижтиҳод қилгани айтилган[11].
- Абдуллоҳ[12] – Язиднинг Умму Гулсум бинти Абдуллоҳдан бўлган ўғли, “Асвар” лақаби билан машҳур бўлган.
- Абдуллоҳ Асғор.
- Муҳаммад[13].
Язиднинг қизлари ҳақида эса маълумотлар кам бўлиб, Ибн Касир улардан бештасини санаб ўтган: Отика, Рамла, Умму Абдурраҳмон, Умму Язид, Умму Муҳаммад[14].
Язид ибн Муовиянинг ташқи кўриниши тўладан келган, сергўшт, узун сочли, узун бўйли, қорачадан келган, кўзларининг оқи оппоқ ва қораси қоп-қора, ингичка ва чиройли соқол эгаси, фасоҳатли шоир ва хотиб, сахий, шижоатли, ҳаётида ортиқча такаллуф қилмайдиган киши эди. Ибн Касир сийрат китобида Язидда карамлилик, ҳилм, фасоҳат, мулкда гўзал ўйда бўлишлик каби мақтовли хислатлар бор бўлганини санаб ўтган[15].
Язид ибн Муовия отасидан биргина ҳадис ривоят қилган:
مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُفَقِّهْهُ فِي الدِّينِ[16]
“Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди”. Кейинчалик ундан ўғли Холид, Абдулмалик ибн Марвонлар ривоят қилишган.
Язид ибн Муовиянинг фасоҳатли шоир бўлгани ҳақида ҳам маълумот бор. Ҳатто Марзавоний Язиднинг шеърларини тўплаб девон ҳолига келтирган.
Язид ибн Муовия милодий 683 йил 10 ноябрь, ҳижратнинг 64 йили рабиул аввал ойининг 14 куни Дамашқда 39 ёшида вафот этган. Унга жаноза намозини ўғли Муовия ўқиган[17].
Умавий ҳукмдорлар борасидаги маълумотлар орасида айнан Язид ибн Муовия ҳақидагилари бошқаларидан турли-туманлилик ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиш билан ўзига хос хусусият касб этади. Негаки, тарихий манбаларда уни солиҳ киши бўлганига ҳам, ашаддий фосиқ киши бўлганига ҳам далолат қилувчи хилма-хил ривоятлар келган. У мусулмон оламида шахсияти тўғрисида энг кўп муҳокама қилинган ва уламолар орасида ихтилофларга сабаб бўлган инсон саналади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саид (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда: “Саҳобаларимдан бирортасини сўкманглар! Чунки бирортангиз Уҳуд тоғидек олтин инфоқ қилсангиз ҳам, уларнинг бир муддига ҳам, унинг ярмига ҳам ета олмайди”, деганлар. Язид ибн Муовия гарчи саҳоба бўлмаса-да, юқорида санаб ўтилгандек, саҳобийлар оиласидан. Бинобарин, Муҳаммад Анвар Бадахшоний “Ақидатут-Таҳовия” асарига ёзган талхисида шундай дейди:
“Ким Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобалари, ҳар қандай разолатдан пок аёллари, ҳар қандай қабоҳатдан пок зурриётлари ҳақида яхши гаплар айтса, мунофиқликдан халос бўлибди”[18]. Бу матнда келган “саҳобалари” сўзидан гарчи фақат уларнинг ўзлари тушунилса-да, мажозан уларнинг фарзандларини ҳам тушунишимиз лозим. Чунки фарзанд ҳар доим ўз ота-онасига нисбат берилади, унинг шаънига айтилган сўз фарзандни ўзига эмас, ота-онасига тегишли бўлади. Яна бундан ташқари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Умматим қўшинидан Қайсар шаҳрига биринчи бўлиб ғазот қилганга мағфират бордир"[19], деганлар. Ҳижратнинг 49-йили Муовия (розияллоҳу анҳу) Қустантанияга ғазот қилиш учун катта қўшин тайёрлади ва қўшинга Язидни қўмондон қилди[20]. Шу тариқа Язид ибн Муовия ҳадисда айтиб ўтилган Қайсарнинг юртига илк бор ғазот қилган инсон саналади.
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида мўминлар тилидан ушбу дуони келтиради: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!». Аллоҳ таоло ушбу оятга мувофиқ ҳар биримизни аввал ўтган солиҳ ва фозил инсонларни ёмон сўзлар билан зикр қилиш ва қалбимизда уларга нисбатан адоват ва ғашлик уйғонишдан пок айласин.
Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Рокия Юсуфий ва Саййиджамол Масайитов
тайёрлади.
[1] Ибн Асокир. Тарийху Димашқ. – Дамашқ: Дор ул-фикр, 1984. – Ж. 28. – С. 18; Ибн Касир. Ал-бидоя ван - ниҳоя. Қоҳира: Дор ул - ҳадис, 1992. - Ж. 8. - С. 214
[2] Ҳасанов А. А. Қадимги Арабистон ва илк Ислом: И китоб. Жоҳилия асри. –Т.: ТИУ, 2001. –Б. 153.
[3] Жалолиддин Суютий. Халифалар тарихи. - Қоҳира: Дор ул - фикрил аробий, 1946. - С. 233; Ибн Асокир. Тарийху Димашқ. – Дамашқ: Дор ул-фикр, 1984. – Ж. 28. – С. 18.
[4] Wикипедия сайти. УРЛ: ҳттп://ру. wикипедиа.орг./wики/Язид_Муовия
[5] Имом Заҳабий. Сияри аъламин-нубало. - Лубнон-Байрут: Муассасатур рисала, 1996. –Ж. 4. –С.36; Ибн Асокир. Тарийху Димашқ. – Дамашқ: Дор ул-фикр, 1984. – Ж. 28. – С. 19; Ибн Касир. Ал-бидоя ван - ниҳоя. Қоҳира: Дор ул - ҳадис, 1992. - Ж. 8. - С. 214.
[6]Дағфал ибн Ҳанзала Шайбоний – буюк насабшунос олим, Расулуллоҳ (соллалоҳу алйҳи васаллам) вафот этган вақтларида 5 ёш бўлган. Муовия (розияллоҳу анҳу) у билан суҳбатлашиб, унинг ғоятда закийинсон эканлигини фаҳмлайди ва шу боисдан ҳам ўғлини унга шогирдликка беради.
Убайд ибн Шарийя Журҳумий – арабларнинг машҳур муаррихларидан. Ҳижрий 67-йили вафот этган. Саҳоба бўлгани ёки бўлмагани борасида кўпгина ихтилофлар бор.
[7] Маҳмуд Шокир “Ат-тарийхул Исламий” асарида ва Муҳаммад Ҳузарий “Ад-давлатул Умавийя” асарида фақат Умму Ҳошим ва Умму Гулсумни зикр қилганлар.
[8] Маҳмуд Шокир. Ат-тарийхул Исламий. – Байрут-Лубнан: Мактабатул Исламий, 2000. –Ж. 4. –С. 122; Имом Заҳабий. Сияри аъламин-нубало. - Лубнон-Байрут: Муассасатур рисала, 1996. –Ж. 5. –С. 383; Ибн Касир. Ал-бидоя ван - ниҳоя. Қоҳира: Дор ул - ҳадис, 1992. - Ж. 8. - С. 223.
[9] Ибн Касир. Ал-бидоя ван - ниҳоя. Қоҳира: Дор ул - ҳадис, 1992. - Ж. 5. - С. 645-646.
[10] Жалолиддин Суютий. Халифалар тарихи. - Қоҳира: Дор ул - фикрил аробий, 1946. - С. 239.
[11] Имом Заҳабий. Сияри аъламин-нубало. - Лубнон-Байрут: Муассасатур рисала, 1996. –Ж. 6. –С. 49.
[12] Ибн Касир уни исмини Абдулазиз деб зикр қилади.
[13] Маҳмуд Шокир келтирилганларга қўшимча қилиб Умар, Робеъ исмли фарзандларни ҳам санаб ўтган. Ибн Касир эса Усмон исмли ўглини ҳам қўшган ва улар сонини 15 та деган.
[14] Ибн Касир. Ал-бидоя ван - ниҳоя. Қоҳира: Дор ул - ҳадис, 1992. - Ж. 8. - С. 224.
[15] Ўша асар. - С. 218.
[16] Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул борий бишарҳи Соҳийҳил Бухорий. – Қоҳира: Дор ур-Ройян лит-турос, 1988. – Ж. 1. –С. 197/ Имом Забийдий. Мухтасару Соҳийҳил Бухорий. – Ар-Риёд: Мактабат ул-муайяд, 1992. – С. 27.
[17] Ибн Асокир. Тарийху Димашқ. – Дамашқ: Дор ул-фикр, 1984. – Ж. 28. – С. 29/ Ибн Касир. Ал-бидоя ван - ниҳоя. Қоҳира: Дор ул - ҳадис, 1992. - Ж. 8. - С. 223.
[18] Муҳаммад Анвар Бадахшоний. Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхиси. –Т.: Ҳилол-Нашр, 2015.
[19] Муҳаммад Исмоил ал-Бухорий. Олтин силсила - Саҳиҳул Бухорий. - Т.: Ҳилол - Нашр, 2013. - Ж. 1. - Б. 672.
[20] Имом Заҳабий. Сияри аъламин-нубало. - Лубнон-Байрут: Муассасатур рисала, 1996. –Ж. 5. –С. 35.
Узбекистан – новый центр притяжения паломнического туризма» - турецкие улемы
В рамках усилий по пропаганде потенциала Узбекистана в зиёрат-туризме посольством нашей страны в Турции организована поездка в республику паломников из числа ведущих специалистов Турции во главе с ректором Университета имени Ибн Халдуна профессором Реджепом Шантюрком.
28 авторитетных турецких ученых в области теологии, исламской истории, философии и права посещают святыни Узбекистана в период с 1 по 5 июня. По данным ИА «Дунё», в рамках тура запланирован и «круглый стол» с участием специалистов двух стран в данной сфере.
Поездка осуществляется в рамках так называемого «конгрессного туризма» и организована при координации приглашенного из Турции советника Государственного комитета по развитию туризма Узбекистана Садика Бадака.
Глава делегации Реджеп Шантюрк высоко оценивает историческую и современную роль Узбекистана в продвижении истинных ценностей просвещенного ислама, развитии теологии и закреплении правовых, научно-методических и философских основ мусульманской веры. Ученый считает, что «Узбекистан – новый центр притяжения паломнического туризма». Профессор отметил готовность возглавляемого им университета к налаживанию сотрудничества с профильными вузами Узбекистана в различных сферах, в том числе в области теологии, туризма, истории, культуры и правоведения. Университетом имени Ибн Халдуна разработаны предложения по созданию совместных научно-исследовательских центров в Узбекистане и Турции.
Ранее портал muslim.uz сообщал, что делегация улемов Турции с 1 по 5 июня посетят такие города Узбекистана как Самарканд, Ташкент и Бухара.
Запланирована организация ряда встреч в представительствах Управления мусульман Узбекистана на местах.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана