muslim.uz
В Татарстане появится музей Священной Книги
Муфтий Татарстана Камиль хазрат Самигуллин намерен создать музей Корана на основе своей коллекции. По данным islamisemya.com, о своих планах глава мусульман Татарстана сообщил на встрече с представителями Комитета по делам воинов-интернационалистов при Совете глав правительств государств – участников СНГ.
Как сообщает пресс-служба татарстанского муфтията, встреча началась с вручения презента Камилю хазрату Самигуллину. Председатель Комитета Александр Ковалев и его первый заместитель Николай Брагин преподнесли ему золотой Коран.
На обложке издания с золотым покрытием 25 мкм и украшенном 5 фианитами размером до 45 мм, а также 575 фианитами мелкого размера изображена стамбульская мечеть «Сулеймание». Поблагодарив за памятный подарок, Камиль хазрат поделился планами создать музей Священной Книги.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
МВД Британии впервые возглавил мусульманин
Новым министром внутренних дел Великобритании впервые в истории этой страны стал представитель национального меньшинства, мусульманин Саджид Джавид. Ранее он занимал должность министра по делам общин и местного самоуправления Британии, сообщает телерадиокомпания Би-би-си.
Саджид Джавид родился в семье иммигрантов из Пакистана.
Напомним, что 29 апреля министр внутренних дел Великобритании Эмбер Радд подала в отставку. Премьер министр Тереза Мэй подписала указ о новом назначении.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Русские поэты в своих произведениях обращались к исламскому востоку
Первый круглый стол из цикла «Ислам в произведениях русских писателей» прошел в Ивановском доме национальностей.
По данным islam.ru, он был посвящен творчеству известного поэта Константина Бальмонта. Автор обращался к исламскому востоку в произведениях «Звезда пустыни», стихотворения «Песня араба», «Талисман», «Надпись на платане», «Соловей», «Черкешенка» и другие. Как отметили собравшиеся, в творчестве Константина Бальмонта есть и отсылки к Корану, и переклички с литературными традициями мусульман.
Это, в свою очередь, дает возможность широкому кругу читателей через русскую литературу лучше понять культуру и нравственные ценности исламского Востока.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Эълон: Ҳадис мусобақасига марҳамат қилинг!
Қуръони карим мусобақасидан сўнг юртимизда Ҳадиси шариф мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Ана шу кутилган онлар яқинлашмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорлигида ўтказилаётган «Ҳадиси шариф билимдони» республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи 4-5 Май кунлари бўлиб ўтади.
4 Май куни аёллар ўртасида ўтказилса, 5 Май куни эркаклар ўртасида бўлиб ўтади. Мусобақалар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Саройи (Мўлжал: Ўзбекистон миллий университети) да соат 9-00 да бошланади.
(Мусобақага кириш бепул ва алоҳида таклифнома талаб қилинмайди.)
Ҳикмати Расул анжуманига марҳабо азизлар. Қаердаки муборак ҳадислар айтилса, ўргатилса, ҳудди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаётгандек бўладилар!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги
У кун келмасидан тайёр бўлайлик...
Яланг текислик. Қарасангиз, дунёнинг нариги тарафи кўринади. Бу – маҳшар майдони. Ҳамма халқ, яратиқ тўпланган. Даҳшатли кун. Бу куннинг муқаррарлигининг хабарини бериб Аллоҳ таоло бундай дейди: “У кунда (эй, инсон!) Ёлғиз Раббинг (ҳузурида) қарор топишгина бор” (Қиёмат сураси. 12-оят).
Ҳамма тиз чўкиб, Аллоҳга ёлвориб узрлар айтмоқда. Ахир бу ҳолатнинг неча минг йиллар бурун хабари берилган эди: “Гарчи (у) узрларини (ўртага) ташласа ҳам” (Қиёмат сураси, 15-оят). Бироқ ким бу оятларга қулоқ солди-ю, ким ёлғонга чиқарди.
Мен ҳам тиз чўкиб турибман. Бутун вужудим кучли қўрқувда. Буни тасвирлаш жуда мушкул. Қўрқувнинг зўридан бутун аъзои баданим қалтирайди. Кўзларимдан ёш сел каби оқмоқда. Фақат Уни зикр қилардим, мен бу куннинг келишидан хабардор эдим. Шундай бўлса-да, қўрқувимнинг на чеки бор, на чегараси. Илоҳий амрни ҳамма кутарди. Баногоҳ танамдаги аъзолар бўлак-бўлак жонли мавжудотдек туйила бошлади. Чунки ҳар бир аъзомнинг Улуғ кун қўрқувидан алоҳида-алоҳида титраётганини аниқ ҳис қилдим.
Ёнимдаги одам бу куннинг келишига шубҳа қилган ва Қуръон амрларини бажармаган, дунёнинг ҳою ҳавасларига берилган бир банда эди. У тўхтовсиз бир сўзни такрорларди: “Менга яна умр бер, ҳаммасини бошдан бошлашимга изн берсанг барча амрларингга итоат этаман”, дейди ва зор-зор йиғлайди. Ўша чоқ шундай хитоб эшитилди: “Кўряпсанми, у дунёдалигида шайтоннинг йўлида юрган баднафс киши эди, унинг ҳеч қайси узри қабул бўлмайди”. Мен бир лаҳза ёнимдагига кўз қиримни ташлашга ботинолдим, холос. Аммо юзини кўрар даражада ўгирила олмадим. Аммо аввалгидан-да кучлироқ қўрқувда қолдим.
Бу парда мендан кўтарилди. Манзаралар йўқолди, аммо мени ҳали ҳам қўрқув тарк этмади.
Қарасам, пешиннинг вақти кирибди. Секин ўрнимдан турдим. Юзимни шашқатор кўз ёшларим юварди. Қалтирай-қалтирай жойнамозга келдим, ҳатто тилим ҳам айланмаяпти, шунда оламларга раҳмат қилиб юборилган буюк зотнинг: “Агар шу йўлдан юрсанг, оиланг ҳам юришга ҳаракат қилса, қиёматда сени ва оилангни ўз шафоатимга оламан”, деганларини эшитдим. Бу муборак сўзлардан сўнг танамдаги қалтироқ ҳам, қўрқув ҳам мени тарк этди. Руҳиятимни аллақандай хотиржамлик чўлғаб олди. Ва яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Даъват қилиш масаласида мен мисоли улкан дарахт бўлсам, сен заррасан”. Бу сўзларнинг мазмун моҳиятига тўлиқ тушунмаган бўлсам-да, қалбим бошқача ҳузурни туйди. Кўзимни очсам, бари бир хуш туш экан.
Биздан кўп нарса талаб қилинмайди: яхшилик, хушфеъллик, меҳр-оқибат ҳамда итоат. Унга чин дилдан итоат қилсак, барча ишларимиз осон бўлиб қолади.
Нилуфар Қўчқорова