muslim.uz

muslim.uz

П'ятниця, 01 июль 2016 00:00

Илк минорали масжид

Муборак Рамазон ойида Гаити Республикасида илк минорали масжид барпо қилинди.

Ушбу “Кап-Айтен” номли масжид икки йил мобайнида қуриб битказилди. Масжид мамлакатнинг Кариб денгизи яқинида истиқомат қилувчи 5 минг аҳоли учун хизмат қилади.

Гаитидаги масжидлар ичида мазкур масжид катталиги бўйича 4 ўринда. Масжид қуриш режаси 2010 йил мамлакатда содир бўлган кучли ер қимирлашидан сўнг ишлаб чиқилган. Бу офат 300 дан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлганди.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади.

Середа, 29 июнь 2016 00:00

“Ақлли” чиқит қутилари

БААдаги чиқинди қутилари янгисига алмаштирилди. Улар белгиланган мақсадда фойдаланишдан ташқари маълумотларни ҳам тақдим этади.

Ҳар бир “ақлли” идишларга симсиз интернет роутерлари ўрнатилган. Бундан ташқари ушбу қурилма йўловчиларга атроф муҳитни ҳимоя қилиш  ҳақида маълумот беради. Мазкур қурилмалар қуёшдан қувват олиш билан ишлайди. Бу қутига чиқинди беш баробар кўп кетади, сабаби унинг ўзида чиқиндиларни зичлаштирувчи мослама бор. Қути тўлганда хизмат кўрсатувчи бўлимга сигнал юбориш орқали ўзи хабар беради.

Ҳозирда бундай чиқинди қутиларини Дубай, Абу-Даби ва Шаржа каби туристик ҳудуд ва спорт объектларига қўйиш режалаштирилган. Мамлакат чиқинди қутилари 5 йил ичида тўлақонли шу каби қутилар билан таъминланади. Реализациянинг бундай узоқ муддатда бўлишига сабаб, “ақлли” қутиларнинг нархи анчагина қимматлигидадир.

                             

                                             Халқаро алоқалар бўлими

Середа, 29 июнь 2016 00:00

Хаттотлар кўргазмаси

21–28 июнь кунлари Теҳрон шаҳрида бутун дунё хаттотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. 24-Халқаро кўразмада серб рассом Селма Микеч, баҳрайнлик Али Ҳасан Алжад, ливанлик Ҳусайн Юнес афғонистонлик Муҳаммад Маҳди Мирзаийлар Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар асосида чизилган ишларини тақдим этдилар.

Бундан ташқари, ташкилотчилар сўзларига кўра Хитой жанубий-ғарбида жойлашган Юннань қишлоғида яшаган ислом олими Маҳаммад Ма Цзянемнинг (1906–1978) Қуръони каримнинг хитой тилига таржимаси асосида ишланган нусхаси киши эътиборини ўзига тортмасдан қолмайди.

Халқаро алоқалар бўлими

Мисрда ҳаво ҳарорати рекорд – 50 даражага етди. Бундай шароитда асосан Рамазон рўзасини тутаётган мусулмонларга қийин бўлиб қолди, айниқса бу йилги Рамазон ёзги қуёш туришига тўғри келди.

Рамазон ойи рўзасини бутун дунё бўйича миллиарлаб мусулмонлар тутадилар. Рамазон охирги маротаба ёзги қуёш туриши пайтига 1983 йили тўғри келган эди. Фамацевт Муҳаммад Иброҳимнинг айтишига кўра, Қоҳира дорихоналарига ташриф буюрувчилар бу йилги Рамазон ойида сезиларли даражада кўпайган. Шунингдек, у бу йилги Рамазон ойи рўзадорлар учун ҳақиқатдан ҳам кучли синов эканини айтди.

Халқаро алоқалар бўлими

 

 

Середа, 29 июнь 2016 00:00

Рўзадорларга хушхабар

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг рўза ва рўзадорлар ҳақида кўплаб гўзал башорат-хушхабарлар берганлар. Жумладан, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рўза тутган кишининг уйқуси ибодат, сукут сақлашлиги Аллоҳга тасбеҳ, қилган амалининг савоби орттириб берилади ва гуноҳи кечирилгандир”,  деб марҳамат қилдилар.

Рамазон бу шундай муборак ойки, бу ойда рўза тутиш ибодат, рўза ҳолатда ухлаш ибодат, ҳатто гапирмасдан жим туриш ҳам ибодат, ифторликда таом тановул қилса ҳам ибодатдир. Зотан, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу Рамазон ойи барака ойидир”,  деб бежизга айтмадилар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Рўзадорнинг уйқуси ҳам ибодатдир” дедилар, яъни рўзадор одам оиласининг нафақаси учун ишлаб меҳнат қилса ва чарчаганидан пешиндан кейин ёки асрдан сўнг бироз мизғиб олса, уни Аллоҳ таоло ҳар бир чиқарган нафаси учун зикр қилди, деб номаи аъмолига ёзиб қўяди. Рўзадорнинг мартабасига қаранг. Аллоҳ таоло рўзадор бандасини қандай азиз қилиб қўйди!

Шунингдек, Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Рўза тутган кишининг гапирмаслиги, жим туришлиги тасбеҳдир”, дедилар. Яъни, рўзадор одам олдин ҳар хил номақбул сўзларга ўрганган бўлса, энди бу одатини тарк этиб яхши сўз, бўлмаса жим туриши лозимлиги тушунтирилмоқда. Мана шу ҳолда Парвардигори олам у инсонга сукут сақлагани учун «“Субҳаналлоҳ” деди», деб ҳисоблайди. Ҳадиснинг давомида келади “Рамазонда қилинган савобли ишларнинг ажри орттирилади”, дейилади. Яъни, Рамазонда қилинган ибодатлари, бошқа вақтларда қилинган ибодатлари билан бир хил бўлса-да, аммо муборак ойда қилинган хайрли ишларнинг савоби етмиш даража кўтарилади. Бу жуда катта мукофотдир. Рамазонда ҳар тун 20 ракаат таровеҳ намози ўқилади. Бу 1400 ракаат намоз ўқилганнинг ажри берилади деганидир. Ҳамда бу ойда садақалар, хайрли ишлар, зикрлар 70 маротаба зиёда қилинади. Шунинг учун ҳам инсонлар закотларини ушбу муборак Рамазон ойида адо этадилар. Чунки Рамазон ойида қилинган ҳар бир эзгу амалга 70 марта кўп савоб берилади.

Ва яна ҳадисда рўзадорнинг сифатлари зикр этилиб: “Рўзадорнинг дуоси мақбулдир” дейилади. Чунки у Аллоҳ таоло яхши кўрган банда бўлишга интилмоқда. У Парвардигори учун кундузи ейиш, ичиш ва оилавий муносабатдан узоқлашади. Раббиси учун нафсининг кучли орзуларини тарк этади. У Аллоҳ таоло учун фидокорлик қилганлиги сабабли ҳам Худои таоло унинг дуосини ижобат қилади.

Ҳадиснинг охирида Сарвари коинот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)  “Рўзадорнинг гуноҳлари кечирилади”, деб марҳамат қилдилар. Рўза тутган мусулмон мағфират даҳасида кўпроқ истиғфор айтса, албатта, гуноҳлари кечирилади. Бошқа бир ҳадиси шарифда қуйидагилар айтилган:

Сизларга Рамазон ойи келди, барокот ойи келди. Унда кўп яхшиликлар бор. Сизларни Аллоҳ таоло Ўз раҳматига ғарқ қилади. Хатоларингизни кечириб, дуоларингизни ижобат қилади. Бу Рамазон ойида ибодат борасида қиладиган мусобақаларингизга Парвардигорларингиз рози ҳолда қараб туради. Бу ишларингиз билан Аллоҳ таоло фаришталарга мақтанади. Шунинг учун бу ойда Парвардигорларингизга ўзларингизни яхши томонларингизни кўрсатинглар. Чунки фақат бадбахт инсонгина Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлади”.

Кўпчилигимиз шу баракотли ой туфайли номақбул амалларимизни тарк қиламиз. Шунингдек, бу муборак ойда ажру мукофотлари беҳисоб эканлигига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу сўзлари далилдир:

Бандаларим фармонимни тутиб, ейиш, ичиш ва ҳамма хоҳишдан кечдилар, шунинг учун уларнинг ажру савобларини ўзим бераман”.

Бу ойнинг фазилатларидан яна бири, рўзадор қандай инсон бўлишидан қатъи назар унинг дуоси, албатта, ижобат бўлади. Чунки бу ойда рўзадор инсонга Аллоҳ Ўз раҳмат назари билан қарайди ва фақат У учун тутилган холис рўзадорни дуосини ижобат қилади. бу ҳақда ҳадиси шарифда бундай дейилади:

Уч тоифа кишининг дуоси рад этилмайди. Улар: Рўзадорнинг оғзини очгунча қилган дуоси, одил имомнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганларидек, ушбу ойда бизлар Аллоҳга ўзимизнинг энг яхши томонларимизни кўрсатишимиз, ажру мукофотлар эга бўлиш учун кўпроқ хайрли амалларни қилишимиз зарурдир. Чунки Сарвари коинотнинг ўзлари бу ойда жуда саховатпеша бўлганлар ва биз умматларга ҳам шуни таълим берганлар.

Ушбу ҳадиси шарифлардан кўриниб турибдики, бу ойнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, эзгу ишлар қилишга шошилишимиз, шайтонлар кишанланган пайтда ёмон одатларимиздан қутулишимиз, истиғфору тасбеҳларни кўпайтириб, номаи аъмолларимизни ажру ҳасанотларга тўлдиришимиз, кўпроқ хайру эҳсонлар қилиб, савоблар шодасига эга бўлишимиз лозим экан.

 

Ҳошимжон Низомиддинов,

 Тошкент ислом институти талабаси

 

 

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top