www.muslimuz

www.muslimuz

✅ You tube: https://youtu.be/75qTFXH0xsk

✅ Facebook: https://fb.me/e/287BpCHei

✅ ITV (tas-ix) https://itv.uz/#!/concert/34

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Кеча, 25 январь куни эрта тонгда Тошкент шаҳридан умра ибодатларини адо этиш учун жўнаб кетган андижонлик зиёратчилар Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига етиб борди. Сўнгра ушбу шаҳардан замонавий автобусларда Мадина шаҳрига борган ҳамюртларимиз барча зарур шароитларга эга бўлган меҳмонхонага жойлашдилар.

Эндиликда зиёратчиларимиз Мадинаи мунавварадаги муборак жойларни зиёрат қилиб, Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаи кромларга ўзларининг ва яқинларининг саломларини айтишга киришишади, Масжиду Набавий, “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидларида ибодатларни адо этишади, иншоаллоҳ.

Аллоҳ таоло умра зиёратини бошлаган ҳамюртларимизнинг сафарларини хайрли ва баракали қилсин, муборак зиёратни барча мўмин-мусулмонларга насиб этсин!

Умра сафари тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz #умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Середа, 26 Январь 2022 00:00

Сўз умра зиёратчиларига!

Айни кунларда бир гуруҳ ҳамюртларимиз Пайғамбаримиз алайҳиссалом шаҳри – Мадинаи мунавварада муборак умра амалини имону ихлос, чексиз бахт ва шукроналик туйғуси ила адо этишмоқда. Хусусан, Масжидул Набавийда, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи мутоҳҳараларида, минглаб саҳобаи кромлар абадий қўним топган “Бақи” қабристони, “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари ва Ухуд тоғида зиёрат ва ибодатда бўлмоқдалар.

Муборак зиёратга мушарраф бўлган юртдошларимиз соғинч билан узоқ кутилган, пандемия шароитида бу диёрга дунёдаги кўплаб мусулмон давлатлари аҳолисининг қадами етмай турган паллада умра амалини мавжуд тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда, эмин-эркинликда, бекаму кўст ва юқори кайфиятда бажариш баробарида ушбу сафарга юқори даражада шароит яратиб берган Юртбошимиз, диний соҳа раҳбарлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, зиёратчиларга хизмат қилаётган мутасаддилар, умуман, барча мўмин-мусулмон халқимиз ҳақига тўхтовсиз дуои хайрлар қилишмоқда.

Шу маънода “Умра – 2022” мавсуми қандай ўтаётгани ҳақида Мадинаи мунавварада зиёратда бўлиб турган ҳамюртларимизнинг таассуротлари билан қизиқдик.

– Масжидул Набавийда ўқилган бир намоз бошқа масжидлардагидан минг марта афзалдир. Айни дамда ана шундан бахту саодатга мушарраф бўлиб турибмиз, – дейди пойтахтимиздаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади», деганлар. Имом Байҳақий келтирган ривоятда: «Ким мени савоб умидида Мадинага келиб зиёрат қилса, қиёмат кунида менинг қўшним бўлади», деганлар. Бугун биз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салом ва саловотлар айтмоқдамиз. Ушбу хурсандчиликларнинг барчаси юртимизда Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида олиб борилаётган хайрли ишлар меваси, диний соҳа мутасаддилари ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир. Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” ("Шарҳ" сураси 5-6-оятлар). Ушбу ояти каримадан келиб чиқиб Равзаи муборакдаги ибодатлардан кейин бир нарсани аниқ айтамизки, авваллари Равзаи муборакка ибодатга киришда одамлар кўп бўлгани учун бироз заҳмат бўларди, икки ракат намозни ҳам ҳаловот билан ўқишга имкон бўлмасди. Ҳозир эса зиёратчиларни белгиланган алоҳида жойларда икки ракат эмас, балки бир неча марта нафл намозларни ҳотиржам ўқиш имкониятига эга бўляптилар. Масжудил Набавийнинг ғарбий тарафида 10 мингдан зиёд саҳоба қўним топган “Бақи” қабристонида зиёратлар давомида улуғларимиз ҳақига хатми Қуръонлар бағишлаб, мўмин-мусулмон халқимизни ҳам дуоларда эсламоқдамиз.

– Айни кунларда Ўзбекистондаги барча мўмин-мусулмонлар жуда хурсанд. Чунки узоқ кутилган умра зиёрати 2 йилдан кейин яна қайтадан бошланди. Бундай қувонч Тошкент халқаро аэропортига кириб келганимизда бизни, айниқса, ҳаёжонга солди, – дейди Санобар ая Ҳасанова. – Минглаб ҳамшаҳарлар, ОАВ вакиллари, масъул ходимлар чиройли кузатишди. Тўғриси, бунчалик шараф мени тўлқинлантириб юборди. Зиёратга келган тошкентликлар номидан Президентимиз Шавкат Миромоновичга, умра зиёрати ташкилий қўмитасига, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ва бизга хизмат қилаётган мутасадди вакилларга катта раҳматлар айтаман. Бундай чиройли шароит ва эътибордан жуда мамнунмиз.

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг байтини тавоф этиш ва Пайғамбар алайҳиссалом равзаларини зиёрат қилиш учун борган кишилар Ҳақ таолонинг меҳмонидир. Шу боис улар эҳтиромга муносибдир.

Бир сўз билан айтганда, юртимиз зиёратчилари муборак умра амалини пандемия тартибларига амал қилган ҳолда, эмин-эркинликда, бекаму кўст ва юқори кайфият ва шарт-шароитда адо этиш давомида Ҳақ таолодан Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўрашмоқда.

Аллоҳ таоло барча умрачиларимизнинг ибодатларини Ўз даргоҳида қабул айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Аввал, 2022 йил 22, 25 ва 28 январь кунлари Тошкент шаҳридан Саудия Арабистонидаги Жидда шаҳрига ўзбекистонлик зиёратчиларни умра ибодатларини адо этиш учун рейслар амалга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Аллоҳга шукрки, 22 январь куни 1-рейс парвози Саудия Арабистонига муваффақиятли амалга оширилди.

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ва Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов томонидан “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс, 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилиши маълум қилинди.

 Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz #умра2022
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

 Бугун, 24 январь куни соат 22:30 дан бошлаб, Мадинаи мунавварада бўлиб турган “Новза” масжиди имом-хатиби Жалолиддин домла Ҳамроқулов билан "Мадина шаҳрининг фазилати ва ушбу заминдаги муборак зиёратгоҳлар" ҳақида суҳбат бўлади. Ўз навбатида аҳли илмлар ва мухлис халқимиз томонидан ўқилган хатми Қуръонларнинг якуний дуолари жонли эфирда қилинади.

 Мухлисларимиз қалбларида дуою илтижолари, Расул алайҳиссаломга саломлари ва хатми Қуръонлари бўлса, жонли эфир вақтида изоҳ (коммент) ёзиб, билдиришлари мумкин. Устозлар томонидан ушбу илтижолар ўқилиб, Масжиди Набавий ёнида бахшида этилади.

 Бугун Масжиди Набавийдаги хуфтон намозидан кейин Тошкент вақти билан соат 22:30 дан бошлаб, хатми Қуръон якунлари ва дуоларни жонли эфирда кузатинг ҳамда бевосита иштирокчисига айланинг!

 Youtube: Muslimuz

(https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ)

#ЖОНЛИ #Умра2022 #Мадина

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top