muslim.uz.umi

muslim.uz.umi

2018 йилнинг 27-апрель куни вилоятимиз аҳолиси учун унутилмас кун бўлди десак асло муболаға бўлмайди. Сабаби куни кеча вилоятимиз бўйлаб ўтказилган Қуръон карим мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган Анндижон фарзанди Убайдуллоҳ қори Исақов жорий йилнинг 21-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Шу боис Андижон шаҳридаги “Девонабой” жоме масжидида жума намозидан аввал “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичида Андижон вилоятидан иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритган Убайдуллоҳ қори Исақовнинг тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров сўзга чиқиб, Убайдуллоҳ қори тимсолида унинг ота-онаси, устозларини ҳам қутлаб, ўзининг эзгу тилакларини билдирди. Тадбирга ташриф буюрган Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, барча йиғилганларни ушбу ғалаба билан табриклади ҳамда

Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар, муқаддас динимизни асраб-авайлаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар ҳусусида гапириб, бутун Республикамиз бўйлаб ўтказилган Қуръони карим мусобақасининг мақсади ва моҳияти тўғрисида кенг тушунчалар бериб ўтди.

Шундан сўнг, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг Республика босқичида Андижон вилояти шаънини муносиб ҳимоя қилган, Республикада биринчи ўринни қўлга киритган Убайдуллоҳ қори Исақовга Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов Neksia-3 автоуловини тантанали равишда совға қилди.

Шунингдек, ғолиб ва унинг ота-онасига ЎМИнинг Андижон вилоят вакилли томонидан совғалар ва ташаккурномалар топширилди.

Тадбир сўнгида Юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳалқимизнинг фаровонлиги ҳамда юртбошимизнинг хаққига дуои-хайрлар қилинди.

 ЎМИ Матбуот хизмати

Субота, 28 апрель 2018 00:00

Қуръони Каримни ўрганамиз 4-сони

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Ушу бўлимдаги асосий материаллар Жалолиддин Нуриддиновнинг "Ҳаж ва умра қўлланмаси"дан олинди

Top