muslim.uz
Сурхоннинг қориларини саралаш якунланди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ташкил этилган Қуръон мусобақасининг эркаклар ўртасида ўтган саралаш босқичи натижалари билан танишинг.
Ҳифз йўналиши
18-25 ёш
1. Очилдиев Маҳмуджон
2. Самадов Нажмиддин
3. Зиятов Баракатуллоҳ
26-40 ёш
1. Абдурашидов Абдулахат
2. Ҳамидов Садриддин
3. Қодиров Абдуваҳоб
Тиловат йўналиши
18-25 ёш
1. Садоатов Шаҳобиддин
2. Усмонов Муҳаммадкарим
3. Жўраев Жамол
3. Тошболтаев Ҳабибуллоҳ
26-40 ёш
1. Раҳмонов Ахрор
2. Баймиров Муслим
2. Салоҳиддинов Исоқали
3. Саматов Сажриддин
3. Зайниев Ҳафизуллоҳ
Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари берилди.
Бизни muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларда кузатинг.
ЎМИ Матбуот хизмати
Президентимиз Шаҳрисабз шаҳридаги "Дорут-тиловат" мажмуасини зиёрат қилди
Бугун, 28 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий марказида жойлашган "Дорут-тиловат" мажмуасини зиёрат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ушбу қадамжога ташриф доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамроҳлик қилган.
ЎМИ Матбуот хизмати
Президент выразил соболезнования
Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Афганистана Мухаммаду Ашрафу Гани в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате террористического акта, совершенного в городе Кабуле. Об этом сообщает пресс-служба главы государства.
Напомним, взрыв прогремел в субботу в квартале Кабула Вазир-Акбар-Хан, где расположены посольства зарубежных стран и правительственные здания. В результате взрыва погибли 95 человек, еще 158 пострадали. По данным СМИ, взрыв совершил террорист-смертник на заминированном автомобиле скорой помощи. Замглавы МВД сообщил об аресте четырех человек, связанных с терактом.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев посетил Яккабагский район
Глава нашего государства ознакомился с деятельностью предприятия по переработке плодоовощной продукции «Дармон шарбати» Яккабагского района. Об этом сообщает пресс-служба главы государства.
Пропитанные лучами солнца, выращенные на плодородной почве Кашкадарьинской области различные овощи и фрукты богаты полезными элементами, обладают высокими вкусовыми и питательными характеристиками.
Глава нашего государства в ходе поездки в Кашкадарьинскую область в феврале 2017 года дал поручения по дальнейшему увеличению объемов переработки и экспорта заготавливаемой в регионе сельхозпродукции.
Предприятие по переработке плодоовощной продукции «Дармон шарбати», действующее при частном предприятии “Дармон фарм” Яккабагского района, введено в строй в августе 2017 года. Здесь в день производится 12 тонн продукции. Современное энергосберегающее оборудование предприятия способно перерабатывать за сутки до 20 тонн фруктов и овощей. Здесь в основном изготавливаются яблочный, тыквенный и морковный соки. В дальнейшем планируется наладить выпуск сока из винограда, граната и ряда овощей.
Президент нашей страны ознакомился с рабочими процессами на предприятии. Внедренные здесь современные технологии обеспечивают высокую производительность труда и качество продукции. Готовая продукция, сохранившая натуральные качества фруктов и овощей, разливается в специальную тару - асептические пакеты на 1,5 и 3 литра.
Работники предприятия – молодежь, закончившая профессиональные колледжи. Они прошли обучение работе с современными технологиями у иностранных специалистов.
Соки предприятия вызывают большой интерес у иностранных покупателей.
Глава нашего государства отметил, что необходимо создать еще больше таких предприятий в области, обучать предпринимателей экспорту.
Здесь же состоялась презентация проектов по увеличению объемов хранения, переработки и экспорта сельскохозяйственной продукции в Кашкадарьинской области в 2018-2019 годах.
Предприятием "Дармон шарбати" представлен проект производства детского питания, агрофирмой “Шарофат опа Кахрамон кизи” – проект строительства морозильного склада.
Президент нашей страны дал ответственным лицам поручения по развитию экспорта.
Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана
Нафл садақасидан ҳам яхшироқ юмуш
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бола тарбиясига жиддий эътибор қаратиши лозимлиги ҳақида жуда кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган. У зот алайҳиссалом марҳамат қилиб айтадилар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдорда қилган нафл садақасидан яхшироқдир”.
Ёшларимиз тарбиясида илмнинг аҳамиятини янада кенгроқ тушунтириш, фарзандларимизни дунёдаги ягона нажот – илму маърифатга, касб-ҳунарга тарғиб этиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир. Муҳтарам Юртбошимиз айтганидек, “Бугун мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, авваламбор, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ”.
Ёшлар тарбиясига оид эзгу саъй-ҳаракатлар замирида тинч ва осуда ҳаётимизни асраб-авайлаш, хотиржамлигимизни қадрлашдек улуғ мақсад-муддаолар мужассам. Шунинг учун ҳам бу борада бефарқ ва лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Ривоят қилинишича, мўминлар амири Ҳорун ар-Рашиднинг ўғли Маъмун (кейинчалик у ҳам тахтга ўтирган) ёшлигида устози Кисоийдан Қуръон ўрганарди. Зеҳни жуда ўткир, зукко бола эди. Дарс қилаётиб, мабодо Қуръондаги бирон оятни хато ўқиса, устози бошини кўтариб, Маъмунга қараб қўяр, у ўша оятни қайтадан тўғрилаб ўқирди. Бир куни «Софф» сурасини қироат қила бошлади. Суранинг «Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмайдиган ишларингизни гапирасизлар?!» мазмундаги иккинчи оятини ўқиганида устоз Кисоий бошини кўтариб, бир қараб қўйди. Маъмун, одатига кўра, хато ўқидиммикан деб оятни яна такрорлади, ҳеч қандай хатога йўл қўймаганини билди. Лекин устозига бирон нарса демади. Дарс тугагач, уйига бориб отасидан сўради:
– Эй мўминлар амири! Сиз устозим Кисоийга бирон нарса ваъда қилганмидингиз?
– Ҳа, унга ваъда бергандим, лекин ҳали бажарганим йўқ. Нима, у сенга бирон нарса дедими? – деди Ҳорун ар-Рашид.
Маъмун ўша оятни ўқиётганида устози бир қараб қўйганини айтди. Ҳорун ўғлининг кичик бўлишига қарамай, оқил, зукко эканидан хурсанд бўлди, ваъдасини тезда бажаришни дилига тугиб қўйди.
Қуръони карим ахлоқ-одоб, инсоний тарбия китоби ҳамдир. Ҳозирги маънавий, руҳий тарбияга катта эътибор бериб турилган бир пайтда бу нарса катта аҳамият касб этади. Ёшларни ота-онага, ўзидан катталарга ҳурмат-эҳтиромли, муҳтож кишиларга меҳр-шафқатли, одоб-ахлоқли, жамиятга фойдали кишилар бўлиш руҳида тарбиялашда ҳам Қуръон муҳим ўрин тутади. Демак, фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади.
Аллоҳга шукрлар бўлсинки, Президентимиз ташаббуси билан ўлкамизнинг туман-шаҳарларида Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримни ўз қалбларига жо қилган қори ва қориялар мусобақалари кенг миқёсда бўлиб ўтмоқда.
Донолар айтганларидек, «Тарбия бир нарсани бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтказа бориб, батамомлик нуқтасига етказишдир. Тарбиянинг маъноларидан бири, инсоннинг диний, фикрий ва ахлоқий қувватларини уйғунлик ҳамда мувозанат ила ўстиришдир».
Ҳақиқатан, ёш авлодни турли фитналарнинг ортида қандайдир кучлар турганига теран кўз билан қараш, огоҳ ва сергак қилиб тарбиялашимиз лозим. Инсон ҳар қандай кучларнинг фитналарига алданмаслиги ва ниҳоятда ҳушёр бўлиши кераклиги ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади”, деган ҳадислари моҳиятини умримиз давомида чуқур тушуниб боришимиз керак. Зеро, фарзандларимизни илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш пайдо қилиб, ўқитиб-ўргатиб зиёли, ватанпарвар қилиб тарбияласак, албатта, улар жамиятда ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар бўлиб етишадилар.
Раҳматилло МАДАМИНОВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом ноиби
ЎМИ Матбуот хизмати