muslim.uz

muslim.uz

Самарқанд вилояти Пасдарғом туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи жуда ҳам жўшқин кайфиятда бўлиб ўтаётгани сабабли мутахассисларимиз ушбу туманга йўл олишди. Мазкур ҳудуддаги мусобақани пешин намозидан сўнг онлайн узатиш ишлари бошланади.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Аввалроқ, Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Самарқандда бўлиб ўтаётган мусобақада Қуръон мусобақаси ҳайъати раиси Абдулҳаким қори сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларини ушбу улуғ кун билан муборакбод этди. Абдулҳаким қори Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломларини самарқандликларга етказди.

Бугун аср намози вақтигача эркакларнинг мусобақаси якунланиб, аёл-қизларимизга навбат берилади. Мусобақанинг яна бир ҳудудий қисми Пастдарғом туманида ҳам олиб борилмоқда. Ҳурматли Қуръон ихлосмандлари барчангизни Самарқандда бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасига таклиф этамиз.

Қуръон байрамингиз муборак бўлсин.

ЎМИ матбуот хизмати

Четвер, 18 Январь 2018 00:00

Online: Қуръон мусобақаси (Facebook)

ONLINE

САМАРҚАНД.

ЎМИ Матбуот хизмати

“Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан Имом Бухорий ҳазратлари ҳақидаги фильм олиниши ҳақидаги хабарларга тузатиш киритди. Ушбу баёнотнинг тўлиқ матни билан танишинг. 

“Куни кеча интернетдаги айрим ОАВ томонидан Имом Бухорий ҳақида фильмни суратга олиш ишлари бошлангани ҳақидаги хабарлар тарқатилди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати ўқувчиларга тўғри маълумот етказиш мақсадида ушбу хабарга тузатиш киритишни лозим деб билади. 

“Ўзбеккино” МА томонидан халқимизнинг бой ва қадимий тарихи, улуғ аждодларимизнинг бебаҳо мероси ҳамда бугунги замондошларимиз ҳаётини акс эттиришга бағишланган бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошланганини маълум қиламиз. 

Агентликнинг яқин 3 йиллик режасига мувофиқ, Имом Бухорий, Имом Термизий, Термизийлар сулоласи, Имом Мотуридий, Абу Муъин Насафий, Баҳоуддин Нақшбанд каби мутафаккир ва азиз-авлиёлар, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби давлат арбоблари, шоир ва адиблар, Ибрат, Абдулла Авлоний ва Чўлпон каби маърифатпарвар боболаримизнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида бадиий, бадиий-публицистик киноасарларни яратиш белгилаб олинган. 

Ҳозирда ушбу фильмлар, шу жумладан Имом Бухорий фильми учун ёзилган адабий сценарийлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Якунда айнан қайси муаллифлар сценарийлари асосида фильмлар суратга олиниши ва улар қайси ижодкорларга ишониб топширилиши фақатгина Агентлик Бадиий кенгаши кўригидан сўнг маълум бўлишини эслатиб ўтмоқчимиз. 

Шундай экан, Имом Бухорий ҳақидаги фильмнинг муаллифи ва режиссёри ҳақида ҳозирданоқ хулоса чиқаришга шошилмасликни тавсия қиламиз. Ўзбек миллий киносига доир ҳар қандай маълумотларни олиш учун Агентлик ахборот хизматига мурожаат қилишингиз мумкин”. Юқоридаги фикрлар Ўзбеккино Миллий агентлигини Ахборот хизмати томонидан билдирилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Альцгеймер касаллиги мия функциясининг сўниши аломатларидан биридир. Бу касалликка чалинган одам худди ёш боладек бўлиб қолади. Бемор бўлиб ўтган воқеаларни эслаб қололмайди, қайси кунлигини, ҳафталигини, ўзининг ёши, турар жойини билмайди. Энг ёмони, бемор яқинларини, ҳатто аёли, ўғил-қизларини танимай қолади. Одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятини йўқотади. Оддий ишларнинг қандай бажарилишини билмайди.

Касаллик ривожланиб бориши билан чалкашишлик, таъсирчанлик ва агрессивлик, кайфият ўзгариши каби симптомлар намоён бўла бошлайди, гапириш ва айтилган гапни тушуниш қобилияти бузилади, узоқ муддатли хотиранинг йўқолиб бориши кузатилади, онгнинг сусайиб бориши билан бемор ишдан, харакатдан қолади. Организм фаолиятининг борган сари йўқолиб бориши ўлимга олиб боради.

Олимлар олиб борган тадқиқотларнинг натижасига кўра, беш маҳал намозни адо этиш Альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфини ва хотиранинг заифлашини 50 фоизга камайтириши аниқланди.  Хужуъ-хузу билан адо этилган намоз қон томирлари тизимида қон айланишини яхшилайди, танага куч-қувват бағишлайди. Тадқиқотда жами 65 ёшдан ошган 892 нафардан ортиқ киши иштирок этди.

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади

Top